Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:15

Туркманистонлик журналист 3 йиллик қамоқ жазосини ўташи ортидан озод этилди


Озодликнинг туркман хизмати билан ҳамкорлик қилиб келган журналист Сапармамед Непесқулиев 3 йиллик қамоқ жазосини ўтаб бўлиши ортидан 19 май куни озод этилган.

Бу ҳақда Озодлик радиоси туркман хизмати 26 май куни хабар қилди.

Сапармамед Непесқулиев 2015 йил 7 июл куни Туркманбоши шаҳрида тўсатдан ғойиб бўлиб қолганди.

Бир неча кунлик қидирувлардан кейин журналист Балкан вилоятидаги вақтинча сақлаш ҳибсхонасида экани аниқланганди.

Журналист “ичида наркотик модда бўлган” ҳапдори сақлаганликда айблаб, қўлга олингани билдирилганди.

Сапармамед Непесқулиевга нисбатан очилган жиноят иши уйдирилганига журналистнинг ҳамкасблари ҳам, нуфузли халқаро ташкилотлар ҳам шубҳа қилишмаган.

Аввалроқ Ҳюман Райтс Уотч, Чегара билмас мухбирлар, Журналистларни ҳимоя қилиш қўмитаси, Халқаро Амнистия каби ташкилотлар ва Озодлик радиоси туркманистонлик журналист ҳимоясига чиқиб, туркман расмийларини Сапармамед Непесқулиевни зудлик билан озод қилишга чақирган эди.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги масалалари бўйича мутасаддиси Дунья Миятович эса Туркманистон расмийларига йўллаган мактубида Непесқулиев тақдиридан хавотир изҳор қилган.

Туркманистон дунёда матбуот ва эркинлиги энг кўп бўғилаётган мамлакатлардан бири бўлиб ҳисобланади. Қароргоҳи Парижда жойлашган “Чегара билмас мухбирлар” ташкилотининг бу йилги рейтингида Туркманистон сўз эркинлиги бўйича қарийб охирги, яъни 178-ўринни эгаллаган.

XS
SM
MD
LG