Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2021, Тошкент вақти: 11:29

Шифокорлар бошида Скрипаллар тирик қолишига ишонмаган


Сергей Скрипаль ва қизи Юлия (суратда) 4 март куни Солсберида ҳушсиз ҳолда топилган эди.

Британиянинг Солсбери шаҳрида асабни фалажловчи модда билан заҳарланган россиялик собиқ жосус Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия Скрипални даволаган шифокор бошида улар тирик қолишига ишонмаган.

Интенсив даволаш бўлими ходими Стивен Жукс BBCга берган интервьюсида шундай деди:

- Улар асабни фалажловчи модда билан заҳарланганларидан хабар топганимизда кейин, тирик қолишларига шубҳа билан қарадик. Барча терапияни синаб кўришни, энг яхши клиник мурлажани таъминлашни режалаштирдик. Аммо аломатлар улар тирик қолмасликларини кўрсатган эди.

Скрипаль ва қизи Юлия 4 март куни Солсберида ҳушсиз ҳолда топилган эди.

Шифокорлар бошида Скрипаллар гиёҳванд модда туфайли шундай аҳволга тушган, деб тахмин қилишган, аммо тез орада улар асабни фалаж қилувчи заҳар туфайли бундай аҳволга тушгани аниқланган.

Юлия апрель ойида тўлиқ тузалиб чиқди. Отаси эса яна бир неча ҳафта даволанди.

Британия расмийлари Скрипаллар совет олимлари томонидан ишлаб чиқилган асабни фалажловчи “Новичок” моддаси билан заҳарланганини таъкидламоқда. Бирлашган Қироллик махсус хизматларининг маълумотларига қараганда, заҳар Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган. Москва бу иддаони рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG