Линклар

Шошилинч хабар
22 декабр 2025, Тошкент вақти: 13:15

Ким Чен Ин Корея яриморолини ядровий қуролдан ҳоли қилиш қилиш тарафдори


Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин Сергей Лавров билан. Пхеньян, 2018, 31 май
Шимолий Корея лидери Ким Чен Ин Сергей Лавров билан. Пхеньян, 2018, 31 май

Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан бўлиб ўтган учрашув давомида Корея ярим оролини ядровий қуролдан ҳоли қилиш тарафдори эканлигини таъкидлаган. Бу ҳақда 1 июнь куни KCNA давлат агентлиги хабар қилди.

31 май куни Пхеньянда бўлиб ўтган учрашувда Ким Чен Ин АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги келишмовчиликлар ҳамда яриморолни ядровий қуролдан ҳоли қилиш масаласи “қадам-бақадам ҳал қилинишини”, ушбу масалаларга “самарали ҳамда конструктив диалог ва музокаралар ёрдамида” ечим топиш мумкинлигини таъкидлаган.

Ким билан Лавров, шунингдек, Шимолий Корея ва Россия ўртасидаги ҳамкорликни оширишга келишиб олган.

Куни кеча Шимолий Корея давлат раисининг ўринбосари Ким Янг Чол ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео Нью-Йоркда учрашиб, Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг Сингапурда учрашишига тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилган эди.

АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги келишмовчиликлар сабабларидан бири “ядровий қуролдан ҳоли қилиш” талқинидир. Ҳар икки тафар яриморолни ядровий қуролдан ҳоли қилишни қўллашини билдириб келади, аммо икки тараф талқини ўртасида йирик тафовут бор.

Вашингтон Шимолий Корея санкциялар бекор қилиниши эвазига барча ядровий қуролларидан тезда воз кечишини истайди. Аммо таҳлилчилар Пхеньян АҚШ Ким ҳукуматини ағдармаслик бўйича кафолат бермаса, ўз қуролларидан воз кечмаслигини айтиб келади.

XS
SM
MD
LG