Линклар

Шошилинч хабар
12 декабр 2019, Тошкент вақти: 13:24

Қирғизистон экс-президенти собиқ бош вазир ва бошқаларнинг қамоққа олинишини қоралади


Қирғизистон экс-президенти Алмазбек Атамбаев

Қирғизистон экс-президенти Алмазбек Атамбаев собиқ бош вазир Сапар Исақов ва Бишкек шаҳрининг экс-мэри Қубаничбек Қулматовларнинг қамоққа олинишини “коррупцияга қарши кураш эмас”, деб баҳолади.

Экс-президент фикрича, Исақов билан Қулматовлар, аксинча, коррупцияга қарши курашчилар бўлган.

Алмазбек Атамбаев амалда турган даврда Сапар Исақов президент маъмуриятида бўлим мудири ва кейин бош вазир, Қулматов эса, Бишкек шаҳри мэри бўлиб ишлаган.

5 июнь куни Бишкекда собиқ бош вазир Сапар Исақов суд ҳукми билан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсга олинганидан икки соат ўтгач пойтахт Бишкекнинг собиқ мэри ва Қирғизистон божхона хизматининг собиқ бошлиғи Кубаничбек Қулматов ҳам қамоққа олинди.

Собиқ бош вазир коррупцияда, Бишкек собиқ мэри иссиқлик станцияси модернизацияси ва Калис Ўрдў мавзесидаги мактаб қурилиши учун ажратилган маблағдан ноқонуний фойдаланишда айбланмоқда.

Сўўрўнбай Жээнбеков номзоди президентликка экс-президент Алмазбек Атамбаев етакчилик қиладиган Қирғизистон социал-демократик партиясидан кўрсатилган эди.

XS
SM
MD
LG