Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 11:59

Туркманистон президенти 600 нафардан ортиқ маҳкумни афв этди


Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳаммедов Рамазон ойининг муқаддас Қадр кечаси шарафига 600 нафардан ортиқ маҳкумни афв этди.

Бердимуҳаммедов 8 июнь куни имзолаган Афв тўғрисидаги фармонга биноан, 611 киши озодликдан маҳрум этиш кўринишидаги асосий жазони, шунингдек, белгиланган жойда яшаш кўринишидаги қўшимча жазони ўташдан озод қилинади.

Озод Европа/Озодлик радиоси туркман хизмати манбалари аввалроқ президент афви уч мингга яқин кишига, жумладан АҚШда қувғинда яшаётган турк руҳонийси Фатҳуллоҳ Гулан бошчилигидаги “Хизмат” ҳаракатига аъзоликда ёки “гуланчилар” билан алоқада бўлганликда айбланиб судланган маҳкумларга ҳам тааллуқли бўлишини хабар берганди. Лекин судланган “гуланчилар” афв этилганми-йўқлиги ҳозирча аниқ эмас.

Туркманистонда Гулан билан алоқадорликда айбланиб судланганларнинг аниқ сони ҳам маълум эмас. Баъзи манбалар 2016 йил октябрида турк мухолифатчиси билан алоқаларда айбловлар бўйича 30 дан ортиқ киши ҳисбга олинганини хабар қилган эди. Бошқа маълумотларга қараганда, қамоққа олинганлар сони 50 кишига яқинни ташкил қилади.

Марказий Осиё мамлакатлари орасида аҳоли жон бошига энг кўп маҳкумлар тўғри келадиган Туркманистонда у ёки бу байрам муносабати билан амнистия эълон қилиш ҳукумат тепасига Гурбангули Бердимуҳаммедов келганидан кейин анъанага айланди. Охирги марта президентнинг афв этиши шу йил 20 март куни, Наврўз байрами шарафига эълон қилинганди.

XS
SM
MD
LG