Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2018, Тошкент вақти: 04:23

Дональд Трамп ва Ким Чен Иннинг тарихий саммити (ВИДЕО)


Сингапурда 12 июнь куни эрталаб АҚШ президентининг Шимолий Корея раҳбари билан тарихдаги биринчи учрашуви якунланди. Трамп учрашув якунланиши биланоқ Шимолий Корея билан ҳужжат имзоланганини ва “тез орада ядровий қуролсизланиш” бошланишини билдирди. Трамп қандай ҳужжат имзоланганини кечроқ ўтказиладиган матбуот анжуманида эълон қилишини таъкидлади.

Дональд Трамп Ким Чен Ин билан хайрлашаётиб, у билан “ҳали кўп маротаба учрашиши”ни айтди.

АҚШ президенти Шимолий Корея лидерини “инсоний сифатлари юқори бўлган, ақлли ва етук музокарачи” деб сифатлади. Трамп “биз бир-биримиз ҳақимизда ва мамлакатларимиз тўғрисида кўп нарсаларни билдик” деб қўшимча қилди.

Трампнинг фикрича Ким Чен Ин “ўз ватанини севган, истеъдодли одам”. Трамп Кимни Оқ Уйга таклиф қилиш нияти борлигини ҳам билдирди. Шунингдек Трамп Ким билан музокаралар муваффақиятли якунланганини таъкидлади.

-Жаноб Ким, сиз билан учрашиш катта шараф. Мен катта муаммоларни ҳал этишда муваффақиятларга эришишимизга ишонаман. Ҳамкорликда муаммоларни ҳал эта олмаиз. Бу катта шараф, сизга катта рахмат, -деди Трамп.

Ким Чен Ин бунга жавобан:

-Бу ерда осон бўлмади. Авваллари нотўғри тасаввурларимиз бизга қарши ишлаган эди ва йўлимизга кўплаб тўғоноқларни қўйганди. Биз бу тасаввурларни ва тўсиқларни енгиб ўтдик ва бу ерга келдик, - деб жавоб берди.

Музокаралар бошланиши олдидан Дональд Трамп ва Ким Чен Ин телекамералар олдида ўзаро қўл сиқишдилар.

Шундан сўнг Дональд Трамп ва Ким Чен Ин икки таржимон иштирокида юзма-юз мулоқот ўтказди. Бундай мулоқот АҚШда ўрнатилган анъанадан чекиниш бўлди. Чунки АҚШда ҳар бир учрашувда президентнинг камида бир нафар ёрдамчиси иштирок этар эди.

Трамп ва Ким учрашуви
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:53 0:00

Икки давлат лидерларининг биринчи учрашуви 45 дақиқа давом этди. Шундан сўнг уларга АҚШ ва Шимолий Корея делегациялари вакиллари келиб қўшилдилар.

АҚШ делегацияси давлат котиби Майк Помпео, президент маъмурияти раҳбари Жон Келли, президентнинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтон ва АҚШнинг Филиппиндаги элчиси Сун Кимдан иборат.

АҚШ расмийлари музокараларда Дональд Трамп ва Ким Чен Ин Шимолий Кореяни ядро қуроли ва Корея ярим оролини ядро қуролидан холи зонага айлантириш масаласида келишиб олишига умид билдирмоқда.

АҚШ Давлат котиби Майк Помпео Вашингтон аввалги президентлар даврида бўлгани каби Шимолий Корея билан “омонат шартнома” имзоланишига йўл қўймаслигини билдирди.

- Уч ойдан ортиқ вақт мобайнида АҚШ ҳукуматининг юз нафардан ортиқроқ экспертлари ҳафтасига бири неча маротаба йиғилиб, Шимолий Корея ядровий қурол дастурини демонтаж қилишнинг техник ва моддий-техник томонларини муҳокама қилди,-деди Помпео.

БМТ Бош котиби Антонио Гуттереш эришилган шартномани амалга ошириш учун БМТ барча ёрдамни кўрсатишга тайёр эканини айтди.

-БМТнинг амалдаги тузилмалари бу жараённи ҳар қандай йўл билан қўллаб-қувватлашга, жумладан, аосий иштирокчиларнинг илтимосига асосан ядровий қуроллардан ҳоли бўлиш жараёнини текширишга тайёр, -деди Гуттереш.

Трамп ва Ким 10 июнда Сингапурга етиб келгани хабар қилинган эди. 11 июнда Трамп Сингапур бош вазири Ли Сяньлун билан бирга тушлик қилди.

Сингапур бош вазири 14 июнда 72 ёшини нишонлайдиган Дональд Трампни туғилган куни билан табриклаб, исми ёзилган торт совға қилди.

АҚШ ва Шимолий Корея раҳбарлари саммити Сентоза оролидаги Capella Hotel меҳмонхонасида бўлиб ўтмоқда. Бу ерга музокаралар жараёнини ёритиш учун бутун дунёдан 5 минг нафар журналист келган. Лекин меҳмонхона ҳудудига фақат оз сонли журналистлар киритилиши маълум қилинди.

Сизнинг фикрингиз

Шарҳларни кўрсатинг

XS
SM
MD
LG