Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 02:59

Ким ядровий қуролларни бутунлай йўқ қилишни, Трамп эса Пхеньян хавфсизлигини таъминлашни ваъда қилди


Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан. Сингапур, 2018, 12 июнь
Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин АҚШ президенти Дональд Трамп билан. Сингапур, 2018, 12 июнь

АҚШ президенти Дональд Трамп Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин билан тарихдаги биринчи учрашуви ортидан Корея яриморолини денуклеаризациялаш - ядровий қуролдан озод ҳудудга айлантириш жараёни тез фурсатда бошланишини билдирди.

Икки етакчи 12 июнь куни Сингапурда учрашиб, қўшма ҳужжат имзолади. Унда Трамп Пхеньян хавфсизлигини кафолатлашни, Ким эса Корея яриморолини бутунлай денуклеаризациялашни ваъда қилган.

Имзоланган ҳужжатда Трамп ва Ким яриморолда давомли ва барқарор тузум ўрнатишга келишиб олгани айтилади.

Ҳужжатда, шунингдек, ҳарбий маҳбусларни ҳамда 1950-53 йиллардаги Корея уруши давомида бедарак йўқолганлари ўз ватанига қайтаришга келишилгани таъкдиланади.

Аммо ҳужжатда АҚШ ва Шимолий Корея ўртасидаги техник уруш ҳолати ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Музокаралар бошланиши олдидан Трамп ва Ким телекамералар олдида ўзаро қўл сиқишди.

Шундан сўнг улар икки таржимон иштирокида юзма-юз мулоқот ўтказди. Бундай мулоқот АҚШда ўрнатилган анъанадан чекиниш бўлди. Чунки АҚШда ҳар бир учрашувда президентнинг камида бир нафар ёрдамчиси иштирок этар эди.

Икки давлат лидерларининг биринчи учрашуви 45 дақиқа давом этди. Шундан сўнг уларга АҚШ ва Шимолий Корея делегациялари вакиллари келиб қўшилдилар.

XS
SM
MD
LG