Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2018, Тошкент вақти: 04:20

Норвегия ўз ҳудудида АҚШ ҳарбийлари сонини икки баробарга оширишни сўрайди


2017 йилнинг январида Норвегияга бу мамлакат ҳарбийларини қиш шароитида курашишга тайёрлаш учун мамлакатга АҚШ ҳарбий қисми келган эди.

Норвегия мамлакатдаги АҚШ денгиз ҳарбийлари сонини икки маротаба оширишни сўраб Вашинтонга мурожаат қилади. Бу ҳақда Норвегия ташқи ишлар ҳамда мудофаа вазирликлари 12 июнь куни билдирди.

Ослонинг мазкур қадами Норвегия ва унинг қўшниси Россия ўртасидаги тангликни ошириши мумкин.

Россия 2014 йилда Украинанинг Қрим минтақасини аннексия қилиб олганиден кейин, Россиянинг қўшнилари эҳтиёткорлик чораларини кўра бошлаган.

Ўтган ҳафтада НАТО альянсининг шарқий қисмидаги тўққиз давлат ўз ҳудудида НАТО ҳарбийлари сонини оширишни сўради.

Йил якунида тақрибан 330 нафар Америка денгиз ҳарбийси Норвегияни тарк этиши режалаштирилган.

2017 йилнинг январида Норвегия ҳарбийларини қиш шароитида курашишга тайёрлаш учун мамлакатга АҚШ ҳарбий қисми юборилган эди. Иккинчи жаҳон урушидан кейинги йилларда бирор марта ҳам Норвегияга хорижий ҳарбийлар жойлаштирилмаган эди. АҚШ ҳарбийларининг Норвегияга келиши Москвага хуш келмади.

12 июнь куни Норвегия ташқи ишлар вазири Ине Эриксен Сёрейде парламент аъзолари америкалик ҳарбийлари сонини оширишни қўллашини айтди.

Вазирнинг айтишича, Осло Вашингтондан кейинги йилдан бошлаб мамлакатга 700 нафар денгиз ҳарбийсини юборишни сўрайди. Бундан ташқари, Норвегиянинг Россия билан чегарадош ҳудудига қўшимча ҳарбийлар юборилади.

XS
SM
MD
LG