Линклар

Шошилинч хабар
21 Sentabr 2026, Toshkent vaqti: 01:20

Мирзиёев Футбол бўйича жаҳон чемпионати очилишида иштирок этади

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг Москвада ўтказиладиган очилиш маросимида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.

Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб, Meduza нашри хабар қилди.

Айтилишича, Чемпионатнинг очилишида асосан МДҲ ва Лотин Америкаси мамлакатларидан 17 давлат раҳбари қатнашади, холос.

Айни пайтда Европа парламенти Россиядаги инсон ҳуқуқлари бўйича резолюцияга Европа Иттифоқи амалдорлари 14 июнда Москвада бошланадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатига дипломатик байкот эълон қилиши тўғрисидаги чақириқни киритмоқчи.

Озод Европа-Озодлик радиосининг Брюсселдаги мухбири мазкур ҳужжат 14 июнда қабул қилиниши кутилаётганини билдирди.

Аввалроқ Британия, Польша ва Исландия ҳукуматлари Лондонда Россия разведкасининг собиқ жосуси Сергей Скрипаль ва унинг қизи заҳарланиши ортидан чемпионатга байкот эълон қилган эди.

7 июнь куни Австралия ҳукумати ҳам Россиядаги футбол бўйича жаҳон чемпионатига делегация жўнатмаслигини маълум қилди.

XS
SM
MD
LG