Футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтаётган Россия пойтахти Москвада 16 июн куни такси йўл четидаги пиёдалар устига чиқиб кетиши оқибатида камида саккиз одам жароҳатланди.
Мексиканинг.Univision.com нашрига кўра, жабрларганлар орасида мексикаликлар ҳам бор.
Ҳодиса Москванинг Ильинка кўчасида рўй берган. Қирғизистон фуқароси бўлган такси ҳайдовчиси қўлга олинган.
Москва полициясига кўра, ҳодиса террор амали бўлмаган. Ҳайдовчи назоратни йўқотиши оқибатида йўл ҳаракати ҳодисаси рўй берган.
Дастлабки экспертиза ҳайдовчи маст бўлмагани, балки рулда ухлаб қолган бўлишини кўрсатмоқда.