Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 18:27

Россия Думаси "она тиллари" тўғрисидаги қонунни биринчи эшитишда маъқуллади


Россия Думаси

Россия парламентининг қуйи палатаси, Дума, мактабларда она тилларини ўқитиш тўғрисидаги мунозарали қонунни биринчи эшитишда маъқуллади.

Дума 19 июнь куни маъқуллаган қонунда рус тили Россия бўйлаб ўрганиш мумкин бўлган она тиллари қаторидан ўрин олган.

Кейинги бир йил ичида Россиянинг асосан бошқа миллат вакиллари яшайдиган ҳудудларида мактабларда маҳаллий тилларни ўқитиш масаласи кучли баҳсларни уйғотди.

Россия таркибидаги миллий республикаларда она тили муаммоси президент Владимир Путин 2017 йил июль ойида одамлар “ўз она тили бўлмаган тилни ўрганишга мажбурланмаслиги шарт”, деб айтиб, прокурорларга бу масалада текширув олиб бориш кўрсатмасини бергани ортидан авж олди.

Президент кўрсатмаси ортидан мактабларда маҳаллий тилларни мажбуран ўрганиш бекор қилинди.

Натижада Россия таркибига кирадиган этник республикларда намойишлар бўлиб ўтди.

XS
SM
MD
LG