Линклар

Шошилинч хабар
05 май 2024, Тошкент вақти: 05:05

Қозоғистон журналистлари уюшмаси Telegram асосчиси Павел Дуровни тақдирлади


Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров
Телеграм мессенжери асосчиси Павел Дуров

Қозоғистон журналистлари уюшмаси россиялик тадбиркор Павел Дуровни ўзи асос солган Telegram мессенжерига қарши курашиб келаётган Россия расмийлари талабларини бажармагани учун уни мукофот билан тақдирлади.

21 июнь куни уюшма Дуров цензура ва ҳукуматнинг фуқароларнинг онлайн мулоқотига аралашувига қарши курашиб келаётгани учун тақдирланганини билдирди.

Дуров билан бир қаторда асосан қозоғистонлик бир неча журналист ҳам тақдирланди.

Telegram тармоғи Россияда жорий йилнинг 16 апрелидан буён Роскомнадзор сўровига мувофиқ чиқарилган суд ҳукми билан тўсиб қўйилган.

Бунга мессенжер асосчиси Дуровнинг фойдаланувчиларга тегишли бўлган шахсий маълумотларни Федерал хавфсизлик хизматига бериш талабини рад қилгани сабаб бўлган.

Кейинги ойларда Россия бўйлаб Telegram ҳимоясига бир неча марта юриш ўтказилди.

Telegram мессенжерига 2013 йилда Павел Дуров акаси Николай Дуров билан асос солган.

Ҳозирги кунда мессенжердан 200 миллиондан ошиқ одам фойдаланади.

XS
SM
MD
LG