Линклар

Шошилинч хабар
25 октябр 2020, Тошкент вақти: 07:16

АҚШ сенаторлари Туркияга F-35 учоқлари сотилишига яна бир тўсиқ қўйди


F-35 учоғи ангарда

АҚШ Сенати F-35 русумидаги қирувчи учоқларни Туркияга сотишни иккинчи марта тақиқлади.

Сенатнинг бу қарорига расмий Анқара Россия билан мудофаа тизимини сотиб олиш тўғрисида битим имзолагани сабаб қилиб кўрсатилди.

21 июнь куни Сенат молиялаштириш қўмитаси АҚШнинг хориждаги амалиётлари бўйича қонунни имзолади.

Қонунга киритилган тузатишда Туркия Россиядан С-400 мудофаа тизимларини сотиб олиш режасидан воз кечмаса, АҚШдан F-35 учоқларини сотиб ололмаслиги айтилган.

18 июнь куни АҚШ Сенати F-35 учоқларини Туркияга сотишни ман этувчи қонунни қабул қилган эди.

Қонунни ёқлаб 85 сенатор, қарши бўлиб 10 сенатор овоз берган.

Сенат билан Вакиллар палатасида АҚШнинг иккала партияси вакиллари ҳам АҚШнинг энг замонавий қирувчи учоқларини Туркияга сотишни ман қилиш йўлида анча тер тўкди.

Қўшма Штатларнинг НАТОдаги ушбу иттифоқчиси билан муносабатлари кун сайин таранглашиб бормоқда.

Айни чоқда Туркия F-35 дастури бўйича шерик мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Ушбу мамлакат Lockheed Martin корпорациясида ишлаб чиқарилаётган учоқлардан 100 тасини сотиб олмоқчи эди.

Туркия бош вазирм фикрича, Сенат қонуни Туркия мудофаасига раҳна сола олмайди, ҳарбий учоқларни эса бошқа мамлакатлардан сотиб олиш мумкин.

Сўнгги хабарлар

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG