Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:41

Туркияда Эрдўғон ҳокимиятига синов кўрилган сайлов ўтмоқда (ВИДЕО)


Президент Режеп Таййип Эрдўғон набиралари билан сайловда, Истанбул, 24-июнь, 2018-йил
Президент Режеп Таййип Эрдўғон набиралари билан сайловда, Истанбул, 24-июнь, 2018-йил

Туркияда 24 июнь куни муддатидан аввал президент ва парламент сайловлари бўлиб ўтмоқда. Бу сайловлар 15 йилдан мамлакатни бошқараётган президент Ражап Таййиб Эрдўғоннинг ўз ҳокимиятини сақлаб қолиши учун ўзига хос синов кўрилмоқда.

Илгариги тарқоқ мухолифат партиялари унчалик мустаҳкам бўлмаган иттифоққа бирлашди. Улар шу тариқа Эрдўғоннинг “бир киши бошқаруви”га барҳам бермоқчи.

Эрдўғон апрелда президент ва парламент сайлови 24 июнь куни, яъни режалаштирилганидан 17 ой олдин бўлиб ўтишини эълон қилган эди. Ушбу қадам унинг ҳокимиятини мустаҳкамлаши кутилмоқда.

2017 йили мамлакат Конституциясига киритилган баҳсли ўзгаришга кўра, Туркия президент республикасидан парламент республикасига айланади, кейинги президентнинг ваколатлари кенгаяди, бош вазир лавозими бекор қилинади. Бундан ташқари, президентлик ваколатлари суистеъмол қилинишини тийиб турувчи ҳокимиятдаги кучлар мувозанатига барҳам берилади. Ўзгаришлар сайловдан сўнг кучга киради.

Бироқ, Эрдўғон билан унинг ҳокимиятдаги партияси кутилганидан қаттиқроқ рақобатга дуч келиши мумкин. Дастлабки сўров натижалари 8 июлда президент сайловининг иккинчи босқичи ҳам бўлиши, “Адолат ва тараққиёт” партияси 16 йилдан сўнг парламентдаги кўпчилик ўрнини йўқотиши мумкинлигини кўрсатмоқда.

Асосий мухолиф Республика халқ партияси (РХП) вакили Муҳаррем Инже Эрдўғоннинг етакчи рақиби бўлиши айтилмоқда. Ушбу партия – дунёвий тутимлар тарафдори.

РХП етакчисини янги ташкил этилган Миллий иттифоқ қўллаб-қувватламоқда. Унинг таркибига дунёвий социал-демократлар билан бирга марказ-ўнг консервативлари, миллатчи либерал косервативлар ва консерватив исломчилар киради.

‒ Миллатимиз гуллаб-яшнашига умид қиламан, ‒ деди Инже июнь куни Истанбул жанубидаги Ялова порт шаҳарчасида овоз берар экан. У овозлар адолат билан саналишини назорат қилиш учун тунни Анқарадаги марказий сайлов идорасида ўтказишга ваъда берди.

23 июнь куни Истанбул шаҳрида 5 та митинг ўтказган Эрдўғон тарафдорларини сайлов участкаларида сергак бўлишга чақирди.

Эрдўғон Туркия сиёсатида 15 йилдан ортиқ: дастлаб бош вазир, 2014 йилдан бери эса президент сифатида етакчилик қилиб келмоқда.

Қамоқда ўтирган Туркия курдлари сиёсатчиси Селаҳиддин Демирташ ҳам Курд халқ демократик партиясидан президентликка номзод қилиб кўрсатилди. У 2016 йили курд жангариларига алоқадорликда айбланиб, қамалган эди, лекин барча айбларни рад этиб келмоқда.

Курдлар 78 миллионли Туркия аҳолисининг 18 фоизини ташкил қилади. Улар парламент сайлови натижаларига жиддий таъсир кўрсатиши кутилмоқда.

XS
SM
MD
LG