Линклар

Шошилинч хабар
25 июн 2019, Тошкент вақти: 04:59

ЖЧ-2018: Тарихда биринчи марта чорак финалга чиққан Россия 7 июлда Хорватия билан ўйнайди


Россия терма жамоаси футболчилари.

Россия чорак финалдаги биринчи ўйинини 7 июль куни Хорватияга қарши ўтказади. Мазкур ўйин Сочида ўтказилиши режалаштирилган. Хорватия Данияни 3:2 ҳисобида енгиб, чорак финалга йўлланма олган.

Россия футбол терма жамоаси 1 июль куни Испания устидан 4:3 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз тарихида биринчи марта чорак финалга чиқди.

Россия-Испания ўйининиг асосий қисми 1:1 ҳисобида якунланди. Шундан сўнг икки марта қўшимча вақт берилди. Бироқ ҳисоб ўзгармади.

Шундан сўнг пенальтилар серияси бошланиб, Россия футболчиларининг қўли баланд келди. Россия дарбозабони Игорь Акинфеев пенальтида икки тўпни ушлаб қолиб, ўз жамоасига ғалабани тортиқ қилди.

Футбол бўйича Россия терма жамоаси ўз тарихида биринчи маротаба 20 июнда жаҳон чемпионатининг 1/8 (нимчорак) финалига чиқишга муваффақ бўлганди.

Бунга қадар Россия терма жамоаси гуруҳ босқичидан юқорига кўтарила олмаган эди.Сўнгги марта жаҳон чемпионати плей-оффига 1986 йилда СССР терма жамоаси чиққан.

XS
SM
MD
LG