Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 13:33

ЖЧ-2018: Ярим финал ўйинлари 10-11 июлда, финал ўйинлари 14-15 июлда ўтказилади


Футбол ишқибозлари.

Россияда ўтаётган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финал ўйинлари 10 июлда бошланади.

10 июль куни Франция ва Бельгия ўртасидаги ўйин Санкт-Петербургда бўлиб ўтади. Бельгия жамоасини қўллаб-қувватлаш учун Бельгия қироли Филипп, қиролича Матильда ва ташқи ишлар вазири Дидье Рейндерс келиши кутилмоқда.

Ярим финалдаги Англия ва Хорватия жамоалари ўртасидаги иккинчи ўйин 11 июлда Москванинг “Лужники” стадионида бўлиб ўтади.

Англия терма жамоаси сўнгги 28 йилда биринчи марта жаҳон чемпионати ярим финалига чиқишга муваффақ бўлди.

Ярим финал ғолиблари 15 июлда “Лужники” стадионида беллашади. Ярим финалда мағлуб бўлган жамоалар ўртасидаги ўйин эса 14 июлда Санкт-Петербургда бўлиб ўтади.

XS
SM
MD
LG