Линклар

Шошилинч хабар
18 июн 2019, Тошкент вақти: 09:53

ЖЧ-2018: Украина Хорватия терма жамоаси мураббийсига солинган жаримани тўлаб бермоқчи


Украина Футбол федерацияси президенти ва парламент депутати Андрей Павелко.

Украина Футбол федерацияси жаҳон чемпионатида Россия устидан қозонилган ғалабани Украинага бағишлаган Хорватия жамоаси мураббийларидан бири Огнен Вукоевичга ФИФА солган 15 минг швейцар франки миқдоридаги жаримани тўлаб беришга тайёр эканини билдирди.

-Биз дўстларимизни қўллаб-қувватлаш масаласида аниқ позицияга эгамиз. Биз Огнен Вукоевичга ва футболчи Видега юридик ҳамда молиявий қўлловни таклиф қилдик.Унга солинган жаримани тўлаб берамиз. Агар у бошқа ишга ўтишни истаса, биз унга Украина Футбол федерациясида лавозим таклиф қиламиз, -деди Украина Футбол федерацияси президенти ва парламент депутати Андрей Павелко.

7 июль куни Хорватия терма жамоаси ярим финалга чиқиш ўйинида Россия терма жамоасини мағлуб қилган эди.

Ўйиндан сўнг Хорватия жамоаси ўйинчиси Домаго Вида ва мураббий Огнен Вукоевич ижтимоий тармоқларда футболчи гол урилганидан сўнг “Украинага шарафлар” деб қичқираётгани тўғрисидаги видеони жойлаганлар.

ФИФА бу воқеа ортидан Домаго Видега огоҳлантириш берган, Огнен Вукоевични жаримага тортган. 9 июлда Хорватия Футбол федерацияси Огнен Вукоевични Россияда ўтаётган жаҳон чемпионатида ишитрок этиш ҳуқуқидан маҳрум этди.

XS
SM
MD
LG