Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 13:51

ЖЧ-2018: Франция финалга чиқди, Англия ва Хорватия финалга чиқиш учун беллашади


Жаҳон чемпионатидаги футбол ишқибозларидан бири.

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг ярим финалидаги иккинчи ўйин 11 июль куни Москванинг “Лужники” стадионида Англия ва Хорватия ўртасида бўлиб ўтади. Мазкур ўйин ғолиби 15 июлда жаҳон чемпиони унвонини қўлга киритиш учун Франция жамоаси билан учрашади.

Ярим финалнинг Санкт-Петербургда 10 июлда ўтган биринчи ўйинида Франция Бельгия жамоасини 1:0 ҳисобида ютиб финалга чиқди.

Англия футбол терма жамоаси тарихда фақат бир марта -1996 йилда жаҳон чемпиони бўлган эди. Англия сўнгги 28 йилда биринчи марта ярим финалда иштирок этмоқда. Хорватия эса ҳеч қачон чемпионлик титулига сазовор бўлган эмас.

Ярим финалдаги иккинчи ўйин ғолиби билан 15 июлда “Лужники” стадионида учрашадиган Франция терма жамоаси эса 1998 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

Француз футболчиларининг Бельгия устидан ғалабаси Францияда катта тантаналар ва халқ сайллари билан нишонланди.

Россия президенти Владимир Путин телефон мулоқотида Франция раҳбари Эммануэль Макронни ғалаба билан табриклади.

XS
SM
MD
LG