Линклар

Шошилинч хабар
16 июл 2018, Тошкент вақти: 13:52

Тожикистонда таниқли журналист 12 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Ҳайрулло Мирсаидов

11 июль куни Тожикистон суди журналист Ҳайрулло Мирсаидовни 12 йил қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Хўжанд шаҳри суди Мирсаидовни давлат маблағларини ўзлаштириш ва суиистеъмол қилишда ҳамда миицияга ёлғон ҳисобот беришда айбдор деб топди.

Мирсаидов Хўжанд шаҳрида 2017 йилнинг декабрида қўлга олинган эди. Расмийлар унга давлат мулкини ўзлаштириш, ҳужжатларни сохталаштириш, милицияга ёлғон ҳисобот бериш ва этник ва диний нафрат қўзғатиш айбловларини қўйган эди.

Журналист унга қўйилган айбловларга ҳукумат коррупцияси ҳақидаги мақолалари туртки бўлганини айтиб, уларга иқрор бўлмади.

Мирсаидовнинг адвокатлари суд ҳукмини “адолатсиз” дея баҳолаб, унинг устидан шикоят қилишларини билдиришди.

Мустақил журналист сифатида фаолият юритиб келган Мирсаидов Asia-Plus мустақил хабар агентлиги ҳамда Deutsche Welle олмон радиосига мухбирлик қилган.

XS
SM
MD
LG