Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 14:32

ЖЧ-2018: Чемпионлик унвони учун Франция ва Хорватия курашади


Хорватия 11 июлдаги ўйинда Англияни мағлуб этиб, финалга чиқди.

Футбол бўйича жаҳон чемпионатининг 15 июлда Москвада ўтадиган финалида Франция ва Хорватия терма жамоалари куч синашади.

Москвада 11 июлда ўтган ярим финал ўйинида хорватлар Англия жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб, финалга чиқди. Аввалроқ Франция Бельгияни 1:0 ҳисобида ютиб, финалга йўлланма олган эди.

Англия терма жамоаси 14 июлда учинчи ўрин учун Бельгия билан майдонга тушади. Ўйин Санкт-Петербургда ўтказилади.

Хорватия биринчи марта футбол бўйича жаҳон чемпионати финалига чиқди.

Англия футбол терма жамоаси тарихда фақат бир марта -1996 йилда жаҳон чемпиони бўлган эди. Англия сўнгги 28 йилда биринчи марта ярим финалда иштирок этди.

Франция терма жамоаси эса 1998 йилда жаҳон чемпиони бўлган.

XS
SM
MD
LG