Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 12:30

Трамп: Эрон санкциялар таъсирини озайтириш учун янги шартнома имзолашга мажбур бўлади


АҚШ президенти Дональд Трамп Брюсселда ўтказилган матбуот анжуманида. 2018, 12 июль.

АҚШ расмийлари Эронга қарши кучга кириштили кутилаётган янги санкциялар бу мамлакатга иқтисодий босим ўтказаётганини ва норозилик намойишларига сабаб бўлаётганини иддао қилди.

Президент Дональд Трампнинг фикрича, санкцияларнинг салбий таъсиридан хавотирга тушган Эрон Вашингтон билан келишувга эришишга мажбур бўлади.

12 июль куни Брюсселда бўлиб ўтган матбуот анжуманида президент:

- Уларнинг муаммолари кўпайиб, иқтисодлари қулай бошлаганини биламан. Аммо шуни айтмоқчиманки, муайян вақтдан кейин менга қўнғироқ қилиб, келишувга эришишни таклиф қилишади ва биз келишувга эришмаиз. Ҳозир уларнинг ташвиши кўп, - деди.

НАТО саммитида иштирок этаётган Трамп ва АҚШ давлат котиби Майк Помпео Европа давлатларини Вашингтон санкцияларини қўллаб, Теҳронга босим ўтказишга чорламоқда.

Жорий йилнинг ноябрь ойида Эронга қарши янги АҚШ санкциялари кучга киради.

XS
SM
MD
LG