Линклар

Шошилинч хабар
25 январ 2021, Тошкент вақти: 12:42

Скрипаллар иши: Британияда "Новичок" заҳари солинган идиш топилди


Чарльз Роули (ўнгда) дугонаси Дон Стержесс билан июнь ойи охирида заҳарланган эди.

Британия полицияси Англия жанубида икки фуқаорини “Новичок” моддаси билан заҳарлаган идиш топилганини билдирди.

13 июль куни эълон қилинган полиция баённомасида Чарльз Роули уйида топилган идишда “Новичок” қолдиқлари топилгани айтилади. Асабни фалажловчи “Новичок” моддасини ҳарбий амалиётларда фойдаланиш мақсадида совет олимлари ишлаб чиққан.

Роули дугонаси Дон Стержесс билан июнь ойи охирида заҳарланган эди. 44 ёшда бўлган Стержесс июль бошида вафот этди. Роули эса Солсбери шаҳрида даволанмоқда.

Эймсбери шаҳри Солсбери шаҳридан 11 км масофада жойлашган бўлиб, жорий йилнинг март ойида Солсберида Россия разведкасининг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва унинг қизи Юлия айнан “Новичок” газидан заҳарланган эди.

Эндиликда Британия полицияси Скрипаллар ва Эймсбери турғунлари айни манбадан заҳарланганми-йўқлигини аниқлашга уринмоқда.

XS
SM
MD
LG