Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 23:50

АҚШ ҳаво кучлари: Туркиянинг С-400 сотиб олиш режаси НАТО учун хавф туғдиради


Лондонда авиация раҳбарлари анжуманида сўзга чиққан АҚШ ҳаво кучлари генерали Тод Уолтерс Туркия Россиядан С-400 мудофаа тизимларини сотиб олса, Анқара НАТОнинг “ҳаммага маълум бўлган душманлари” фойдаланадиган қуролга эга бўлишини таъкидлади.

Уолтерснинг айтишича, бу тизимлар Туркияга Америкада ишлаб чиқариладиган F-35 русумидаги учоқларнинг радарларни четлаб ўтиш тизимларига кириб бориш имконини беради.

Бир вақтнинг ўзида НАТО ҳаво кучлари қўмондони бўлган Уолтерс уни бу масала хавотирга солаётганини, НАТО аъзоси бўлган Туркия билан мустаҳкам ҳарбий алоқаларни сақлаб қолиш устида иш олиб борилаётганини айтди.

- C-400 F-35 техник хусусиятларини яхшироқ англаш имкониятини беради, ва бу, албатта, бизнинг коалициямиз фойдасига эмас, - деди Уолтерс.

Бу орада АҚШ ҳукумати F-35 русумидаги қирувчи учоқларни Туркияга сотишни тақиқловчи қарорларни қабул қилди.

Айни чоқда Туркия F-35 дастури бўйича шерик мамлакатлардан бири ҳисобланади.

Ушбу мамлакат Lockheed Martin корпорациясида ишлаб чиқарилаётган учоқлардан 100 тасини сотиб олмоқчи эди.

XS
SM
MD
LG