Линклар

Шошилинч хабар
20 январ 2021, Тошкент вақти: 03:24

Вашингтон ва Киев Путиннинг Украина шарқида референдум ўтказиш чақириғини рад этди


Украина парламенти – Верховний Раданинг вице-спикери Ирина Герашченко.

Оқ уй Владимир Путиннинг Дональд Трамп билан учрашувдан сўнг Украина шарқида референдум ўтказиш тўғрисидаги чақириғини “қўллаб-қувватлаш имкониятини кўриб чиқмаяпти”, деб хабар қилди “Америка овози”.

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов 20 июль куни Владимир Путиннинг Дональд Трамп билан 16 июль куни Хельсинкида ўтган учрашувида Украина шарқида референдум ўтказиш масаласи муҳокама қилингани тўғрисида баёнот берган эди.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши вакили Гаррет Маркизнинг айтишича, Донбассдаги можарони бартараф этишга доир Россия ва Украина ўртасидаги келишувда “референдум ўтказишнинг ҳеч қандай имкони назарда тутилмаган”. Маркизга кўра, бу йўналишдаги ҳар қандай ҳаракат “нолегитим” бўлади.

Украина парламенти – Верховний Раданинг вице-спикери Ирина Герашченко ҳам Украина шарқида референдум ўтказишнинг ҳар қандай эҳтимолини рад этди.

Фейсбукдаги саҳифасида Герашченко “Россия танклари билан босиб олинган Донецк ва Луганскдаги мактаблар ва болалар боғчаларида автоматлар қуршовида ҳеч қандай референдум ўтказилмайди”, деб ёзди.

XS
SM
MD
LG