Линклар

Шошилинч хабар
24 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:05

Машҳур қирғиз журналисти - Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири Уланбек Эгизбаев фожеали ҳалок бўлди


Уланбек Эгизбаев матбуот анжуманида.
Уланбек Эгизбаев матбуот анжуманида.

Қирғизистоннинг сўнгги пайтлардаги машҳур журналистларидан бири, Озодлик радиоси қирғиз хизмати мухбири Уланбек Эгизбаев 22 июлда фожеали ҳалок бўлди.

Машҳур қирғиз журналисти - Озодликнинг қирғиз хизмати мухбири Уланбек Эгизбаев фожеали ҳалок бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:49 0:00
Бевосита линк

Оиласи билан дам олишга борган Уланбек Эгизбаев Иссиқкўлда сувга чўкиб кетган. Уни қутқаришган, бироқ у хушига келмай, Чўлпонота шаҳар касалхонасида жон берган.

Ички ишлар вазирлиги Тергов Бош бошқармаси ишчи гуруҳи воқеа жойида журналистнинг ўлими билан боғлиқ тергов-суриштирув ишларини олиб бормоқда.

28 ёшли Уланбек Эгизбаев ўзининг ҳукуматдаги коррупция фош этилган журналистик суриштирувлари билан жамоатчилик орасида шуҳрат қозонган эди. Унинг қатор ҳужжатли фильмлари халқаро даражадаги мукофотларга сазовор бўлган.

Доимо қалбимиздасан, Уланбек
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:16 0:00

Бишкек ва Ўшда Уланбек хотирасига митинглар ўтказилди

2013 йилдан бери Озодлик радиоси қирғиз хизмати - Азаттик мухбири бўлиб ишлаб келган Уланбек Эгизбаевни хотирлаш маросими 23 июлда Азаттикнинг Бишкек бюросида соат 11да бошланди.

Бишкекда ўтказилган митингда президент ва ҳукумат вакиллари, парламент депутатлари, жамоат ва давлат арбоблари ҳамда журналистни таниган, билган одамлар, Азаттик мухлислари иштирок этди.

Митингда президент, ҳукумат ва парламент раҳбарларининг Уланбек Эгизбаев вафоти муносабати билан билдирган таъзиялари ўқиб эшиттирилди. Йиғилганлар Уланбек борасидаги хотиралари билан ҳам ўртоқлашдилар.

Ўшдаги митинг тушдан кейин соат иккида Журналистлар ҳиёбонида бошланиши кутилмоқда.

Уланбек Эгизбаевнинг жасади 24 июлда ўзи туғилиб ўсган Қўчқор туманининг Кўкжар қишлоғида дафн этилади. Жаноза соат эрталабки 10да ўқилади.

Журналист коррупция юзасидан ўтказган журналистик суриштирувлари билан танилган эди

Уланбек Эгизбаев сўнгги икки ойда Тарих музейидаги ноқонуний кўринишлар тўғрисида “Сиёсатлашган мумия”, Бишкек ва унинг атрофида марҳумларни дафн этиш учун мозорлар сотилаётгани тўғрисида “Қабристондаги коррупция”, Бишкек мэрияси томонидан ерлар ноқонуний сотилгани, божхона тармоғидаги коррупцияга оид журналистик суриштурувларни ўтказган ва махсус телекўрсатувлар сифатида жамоатчиликка тақдим этган эди.

Сўнгги пайтларда унга телефон орқали турли таҳдидлар бўлган ва тушунарсиз хатлар олган эди.

Эгизбаев бир ой олдин Қирғизистон журналистикаси фахрийлари томонидан жорий этилган “Олтин қалам” мукофотига сазовор бўлган.

2016 йилда у суратга олган “Орзу” деб номланган ҳужжатли фильм Нью-Йоркда Интернет-Оскар деб баҳоланадиган Webby Awards мукофотини олган эди.

Уланнинг "Йўл" деган ҳужжатли фильми намойиш этилгач, фильм қаҳрамони Кенешбек Шоруковга Қирғизистон ҳукумати “Хизмат кўрсатган ўқитувчи” унвонини берган.

“Бугуннинг Дуйшени” деб номланган ҳужжатли фильми эса Нью-Йорк телекўрсатувлар фестивалининг кумуш медалига сазовор топилган.

Уланбек Эгизбаевнинг ўлими қирғиз ижтимоий тармоқларидаги асосий мавзуга айланди

Уланбек Эгизбаевнинг ўлими ижтимоий тармоқларнинг қирғиз сегментида энг кўп муҳокама қилинаётган мавзуга айланди. Фойдланувчилар “Қирғиз жамияти асл фарзандларидан биридан жудо бўлди, энди ҳатто тушларида Уланни кўриб қўрқиб турадиган коррупционер амалдорлар байрам қилиб, ош берсалар керак” каби шарҳларни қолдирмоқдалар.

Фойдаланувчиларнинг бир қисми “Улан ўз ажали билан ўлганига ишонмаймиз”, “Унга ўлиш учун кимдир ёрдам берган бўлиши мумкин” қабилидаги шубҳаларни ҳам билдирмоқдалар.

Озодлик радиоси ҳамкасбимиз Уланбек Эгизбаевнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур қайғу билан таъзия ва ҳамдардлик билдиради.

XS
SM
MD
LG