Линклар

Шошилинч хабар
23 январ 2021, Тошкент вақти: 19:49

Қурғоқчилик туфайли Швеция фермерлари молларини сўйишга мажбур бўлмоқда


Швецияда мисли кўрилмаган қурғоқчилик туфайли яйловлар қуримоқда. Натижада пичани тугаб бораётган фермерлар ўз молларини қассобга топширишга мажбур бўлмоқда.

Бу йил Швецияда охирги юз йил ичидаги энг иссиқ ёз кузатилмоқда.

Май ойидан бери мамлакатда ёғингарчилик жуда оз бўлди. Июнь ойида бор-йўғи 13 миллиметр ёғингарчилик тушди.

Пойтахт Стокгольм яқинида ўт ўчирувчилар кунига 20-30 ўрмон ёнғинини ўчирмоқда. Ҳатто Шимолий Қутб доираси ичида ҳам ёнғинлар кузатилмоқда.

Швециянинг йирик қисми, Дания, Норвегия жануби ҳамда Финландия шимолида ҳаво ҳарорати ўта юқори бўлиб қолмоқда. Об-ҳаво маълумотларига кўра, бу иссиқ ҳали-бери тугамайди.

Натижада ўт-ўланлар яхши ўсмаяпти. Айрим фермерлар қишки заҳираларини сарфламоқда, бошқалари молларини гўштга топширмоқда.

Яна бир муаммо пичан тақчиллиги молларнинг сути камайишига ва сифати ёмонлашишига олиб келмоқда.

Швеция фермерлари федерацияси матбуот котиби Ульф Уоллин:

- Бу Швеция фермерлари сўнгги 50 йилда дучор бўлган энг оғир бўҳрондир, - деди.

Котибнинг айтишича, қурғоқчилик туфайли кўрилган зарар миқдори икки миллиард Швеция кронасидан (224 миллион доллардан) ошиб кетди.

Миси кўрилмаган кризис таъсирини юмшатиш учун Швеция фермерлари федерацияси мамлакат аҳолисини Швецияда ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, хусусан, маҳаллий етиштирилган гўштни сотиб олишга ундамоқда.

XS
SM
MD
LG