Линклар

Шошилинч хабар
21 январ 2021, Тошкент вақти: 11:16

Тожикистонда ИИВ: Сайёҳларга қилинган ҳужум теракт бўлиши мумкин


Ҳодиса 29 июль куни Тожикистон жанубидаги Данғара туманида маҳаллий вақт билан 15.30 юз берди.

Тожикистон Ички ишлар вазири Рамазон Раҳимзоданинг бугун Душанбеда журналистларга билдиришича, Данғарада содир бўлган воқеанинг террор ҳужуми бўлгани версияси ҳам ўрганилмоқда.

“Ҳайдовчи ва унинг ҳамроҳлари машинани хорижий сайёҳлар устига ҳайдаганидан сўнг салондан чиқиб, уларга пичоқ билан ҳужум ҳам қилган”, деган Ички ишлар вазири.

Бир гуруҳ хорижлик сайёҳларнинг устига машина бостириб бориши оқибатида Тожикистон бўйлаб велосипедда саёҳатга чиққан Нидерландиянинг бир фуқароси, Швейцариянинг бир фуқароси ва икки нафар америкалик ҳалок бўлди. Ҳодиса 29 июль куни Тожикистон жанубидаги Данғара туманида маҳаллий вақт билан 15.30 юз берди, деб хабар берган эди олдинроқ Тожикистон Ички ишлар вазирлиги.

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон 30 июль куни АҚШ президенти Дональд Трамп, Швейцария Конфедерацияси президенти Ален Берсе ва Нидерландлар Қироллиги қироли Виллем-Александрга ҳамдардлик телеграммаларини юборди.

«Биз Тожикистондаги автомагистраллардан бирида бир гуруҳ сайёҳатчи-велосипедчиларнинг устига автомобил бостириб бориши оқибатида хорижлик фуқароларнинг ҳалок бўлганини чуқур қайғу ва ташвиш билан қарши олдик. Мамлакат тегишли идоралари фожиа сабабларини аниқлаб ҳодиса сабабчиларини жиноий жавобгарликка тортиш учун зарур чораларни кўрмоқда», - дейилади телеграммада.

Давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг қариндошлари ва яқинларига чуқур ҳамдардик билдирди.

Қўлга олинган Душанбеда истиқомат қилувчи Х.Абдусамадовнинг кўрсатмасига биноан Кулобда истиқомат қилувчи икки киши ва Жайҳун туманида яшовчи бир киши ҳибсга олинди. Улар тўрт нафар фуқаронинг ҳалок бўлишига, уч нафар фуқаронинг жароҳат олишига сабаб бўлган ҳодисада гумон қилинмоқда. Бу ҳақда 30 июль, душанба куни Тожикистон ИИВ маълум қилди.

Гуруҳнинг бошқа аъзоларини қўлга олиш мақсадида оператив-қидирув ишлари давом этмоқда.

XS
SM
MD
LG