Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 00:08

Facebook АҚШ Конгресси сайловларига таъсир ўтказиш уринишларини аниқлади


Facebook ўз платформасида ноябрь ойига белгиланган АҚШ Конгресси сайловлари арафасида АҚШ сиёсатига таъсир ўтказишга қаратилган уринишларни аниқлади. Ширкат расмийларига кўра, бу ҳаракатлар ортида Россия тургани эҳтимолдан холи эмас.

31 июль куни Facebook расмийлари аниқланган уринишларни тўғридан-тўғри Россияга ёки сайловларга боғлай олмасликларини билдиришди, аммо ширкат расмийлари ҳисоботини тинглаган Конгресс аъзолари қўлланилган услублардан бу уринишларда Россия қўли борлигини тахмин қилиш мумкинлигини айтишди.

Ширкат ходимлари Facebook ва Instagramда “тил бириктириб сохта фаолият юритган” 32 та аккаунт аниқланганини ва ўчирилганини билдиришди.

Facebook ушбу уринишлар ортида ким турганини очиқламаса-да, ўчирилган аккаунтлар билан Россиянинг “Интернет тадқиқотлар агентлиги” деб номланувчи троллар армияси ўртасида алоқа бор бўлиши мумкинлигини айтди.

Ўчирилган аккаунтларнинг бирига тахминан 300 минг одам обуна бўлган, сайт тарғиб қилган 30 га яқин сиёсий тадбирга қатнашишга юз минглаб одам қизиқиш билдирган.

Сенат Разведка қўмитасини аъзоси сенатор Марк Уорнер:

- Бу демократиямизга қилинган мутлақ ҳужумдир, - деди.

XS
SM
MD
LG