Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 01:57

Россияда 2000 йилдан бери биринчи марта норозилар сони рекорд даражага етди


Москвада норозилик намойишига чиққанларни қўлга олиш жараёни, 2017 йилнинг 12 июнида олинган сурат.

Москвадаги мустақил Левада маркази ўтказган ижтимоий сўровда иштирок этганларнинг 28 фоизи президент Владимир Путиннинг иқтисодий сиёсатига қарши норозилик намойишларига чиқишга тайёр эканини билдирди.

Бу Путин ҳокимиятга келган 2000 йилдан бери энг юқори кўрсаткич бўлди. Норозиларнинг бундан юқори бўлган кўрсаткичи 1998 йилда - президент Борис Ельцин ҳукумронлиги даврида қайд этилган эди. Ўшанда сўралганларнинг 33 фоизи юзага келган иқтисодий инқирозга норозилик сифатида намойишга чиқишга тайёр эканликларини билдирган эдилар.

Левада маркази биринчи марта 2009 йилда ўз сўровномасига норозилик намойишларида иштирок этиш тўғрисидаги саволни киритган. Ўша пайтда сўралганларнинг 23 фоиз бу саволга “Ҳа”, деб жавоб берган.

1 август куни эълон қилинган ижтимоий сўров натижаларига қараганда, россияликларнинг 37 фоизи пенсия ёшини кўтаришга қарши намойишларда иштирок этишга тайёр.

Ҳукумат томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳасида Россияда пенсия ёшини эркаклар учун 60дан 65 ёшга, аёллар учун 55 дан 63 ёшга кўтариш назарда тутилган.

Сўралганларнинг 70 фоизи бу қонун лойиҳаси қабул қилинишига қарши эканини, 5 фоизи эса пенсия ёши кўтарилишини қўллаб-қувватлашларини билдирганлар.

XS
SM
MD
LG