Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:10

АҚШ сенати 717 миллиард долларга тенг мудофаа бюджети лойиҳасини қабул қилди


АҚШ сенати 2019 молиявий йил учун 717 миллиард доллар миқдорида мамлакат мудофаа бюджетининг қонун лойиҳасини қабул қилди. АҚШда молиявий бюджет жорий йилнинг 1 октябрида бошланади. Мазкур миқдорнинг 69 миллиар доллари мамлакат ташқарисидаги ҳарбий амалиётлар учун ажратилган.

Ўтган ҳафта вакиллар палатаси ҳужжат учун овоз берганди.

Энди бу қонун лойиҳасини АҚШ президенти Дональд Трамп имзолаши керак.

Қонун лойиҳаси, жумладан, доимий қўшинлар сонини 15 мингдан кўпроққа оширишни назарда тутади.

Бундан ташқари ҳужжат Туркияга Ғ-35 русумли замонавий қирувчи учоқларни етказиб беришни тақиқлаб қўйган.

Вашингтоннинг бундай қадамни ташлашига Анқаранинг Россияда ишлаб чиқарилган С-400 зенит-ракета комплексларини сотиб олгани сабаб бўлди .

Янги мудофаа бюджети Украинага 250 миллион доллар миқдорида ҳарбий ёрдам кўрсатишни ҳам ўз ичига олган.

XS
SM
MD
LG