Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:18

Тожик расмийси: Тожикистон ва Ўзбекистондан маҳсулот олиб ўтишда чекловлар йӯқ


Тожикистон Божхона хизмати раиси Хуршед Каримзода
Тожикистон Божхона хизмати раиси Хуршед Каримзода

Тожикистон божхона хизмати расмийлари Ўзбекистон ва Тожикистондан маҳсулотлар олиб ўтишда чекловлар киритилганини рад этди.

Июль ойи бошидан Тожикистондан Ўзбекистон ҳудудига бир кишига кунига фақат 10 килограмм ва Ўзбекистондан Тожикистонга 40 килограмм миқдорида озиқ-овқат ва саноат моллари ўтказишга изн берилани айтилганди.

2 август куни Душанбеда матбуот йиғини ўтказган Тожикистон Божхона хизмати раиси Хуршед Каримзода Ўзбекистондан Тожикистонга маҳсулот олиб ўтишда бирон чеклов киритилмагани ва ҳар бир кишига кунига 50 кило миқдорида ёки 1000 АҚШ доллари тенг маҳсулот олиб ўтишга изн берилганини айтди.

- Бу миқдордаги товарларга божхона тўловлари йўқ. Аммо тадбиркор Ўзбекистондан Тожикистонга 100 кило ёки ундан ортиқ маҳсулот олиб ўтса, 50 килодан ортиғига божхона тўловларини тўлайди. Ўзбекистондан Тожикистонга барча маҳсулотлар, жумладан тухум олиб келишга ҳам чекловлар йўқ, - деди Хуршед Каримзода.

Унинг қўшимча қилишича, Ўзбекистондан тухум олиб ўтишда фақат тухумнинг ишлаб чиқарилган муддати қайд этилиши ва уларни рефрежераторларда етказилиши лозим.

Март ойида Тожикистон ва Ўзбекистонда визасиз борди-келди йўлга қўйилиши ортидан тожик ва ўзбек ватандошлари бир-бирларига катта миқдорда озиқ-овқат ва саноат моллари олиб ўта бошлашди.

Тожикистон божхона хизмати расмийларининг айтишича, натижада баъзи тадбиркорлар икки давлат ҳудудига жуда кўп миқдорда сифати паст бўлган маҳсулотларни олиб ўтган.

Шу боис Тожикистон ва Ўзбекистон божхона органлари чегарда олиб ўтадиган маҳсулотларга нисбатан назоратни кучайтирган.

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 июндаги "Жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасига товарларни олиб ўтиш тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорига асосан эндиликда темир йўл ва дарё ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда – 1000 АҚШ доллари миқдорида ҳамда автомобиль йўли (пиёдалар йўли) ўтказиш пунктлари орқали божхона чегарасини кесиб ўтганда эса – 300 АҚШ доллари миқдоридаги қуйидаги товарларни 1 календарь ой давомида 1 донадан божхона тўловларисиз олиб кириш мумкин.

Булар ҳар бир хонадон учун зарур бўлган совутгич, музлатгич, кондиционер, кир ювиш машинаси, чанг ютгич, газ плитаси, электр плита, телевизор, микротўлқинли печь, духовкали печь, электр гўшт қиймалагич, дазмол, фен, ошхона комбайни, телефон аппарати, шу жумладан қўл телефони, компьютер техникаси, принтер ва кўп функцияли офис қурилмаси, планшет компьютер, ноутбук, ошхона идиши каби товарлардир.

Шунингдек, бошқа ҳар бир номдаги товардан (масалан, озиқ-овқат, кийим кечак, канцелярия, хўжалик моллари) 2 кг, аммо умумий оғирлиги 10 килограмдан ошмайдиган товарлардан божхона тўловлари ундирилмайди.

Жисмоний шахслар товарларни божхона тўловлари тўламасдан олиб ўтишнинг миқдорий нормалари жисмоний шахс Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасидаги ўтказиш пунктларидан белгиланган даврда биринчи марта ўтишида қўлланилади.

Бунда божхоначилар чегара хизматлари органлари томонидан жисмоний шахснинг паспортига қўйиладиган белгидаги санага асосланишади.

Рўйхатда қайд этилган ҳар қандай товар белгиланган норма ва даврийликдан ортиқ олиб ўтилганда эса ўрнатилган тартибда божхона тўловлари ундирилади.

Тожикистон божхона хизматиг маълумотига биноан, Ўзбекистон билан визасиз борди-келди бошланиши икки давлат ўртасидаги товар айланишига ижобий таъсир кӯрсатиб, жорий йилнинг олти ойи давомида товар айланиши 117 миллион АҚШ долларини ташкил этган.

Бу рақам ўтган йилнинг олти ойига қараганда икки баравар кўпдир.

XS
SM
MD
LG