Линклар

Шошилинч хабар
18 август 2018, Тошкент вақти: 01:57

Трамп 2016 йилда Кремлга алоқадор ҳуқуқшунос билан ўтказилган учрашувнинг асл мақсадини тан олди


Дональд Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп 2016 йили Нью-Йоркда Кремлга алоқадор ҳуқуқшунос билан сиёсий рақиби ҳақида маълумот олиш учун учрашганини тан олди. Президент, шунингдек, бу ҳаракат қонунга зид эмаслигини иддао қилди.

5 август куни президент Twitterда сиёсатда бундай учрашувлар тез-тез ўтказилишини таъкидлади.

2016 йилги учрашувда Трампнинг ўғли кичик Дональд Трамп, куёви ва етакчи маслаҳатчиcи Жаред Кушнер, Трампнинг ўша пайтдаги сайловолди кампанияси етакчиси Пол Манафорт, рус ҳуқуқшуноси Наталья Весельницкая ва бошқалар қатнашган.

Учрашув уюштирилишига рус воситачиси Трампнинг ўғлига Россия расмийси Трамп рақиби Ҳиллари Клинтон жиноий айбловга тортилишига олиб келиши мумкин бўлган далилларни тақдим эта олишини айтгани туртки бўлган.

Весельницкая учрашувда Кремль вакили ўлароқ қатнашганини рад этиб келади. Ҳуқуқшунос Конгрессга берган кўрсатмасида ҳар қандай ҳукумат ташкилотидан мустақил эканлигини таъкидлаган.

Президент Трамп бундан олдин 2016 йилги учрашувнинг асл мақсадини тан олмай келаётган эди. Аммо унинг ўғли ва бошқалар учрашувнинг асосий мақсади Клинтон обрўсига путур етказиши мумкин бўлган маълумот тўплаш эканлигини аллақачон тан олган.

XS
SM
MD
LG