Линклар

Шошилинч хабар
16 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:14

Тожикистонда Интернет тармоқларида терроризмни оқлаганларга жазо кучайтилиди


Тожикистон президенти Имомали Раҳмон "терроризмни оммавий тарзда оқлаш ва қўллаб-қувватлаш" тўғрисидаги мамлакат Жиноят Кодексига киритилган ўзгартиришни имзолади. Бу ҳақда Тожикистон президентнинг матбуот маркази 4 август куни хабар берди. Ушбу жиноят учун 10 йилдан 15 йилгача қамоқ жазоси тайинланиши мумкин.

Тожикистон Жиноят кодексига "терроризмни оммавий тарзда оқлаш ва Интернетнинг ижтимоий тармоқларида қўллаб-қувватлаш" ҳақидаги ўзгартириш жорий йил 13 июнь куни мамлакат парламентининг қуйи палатаси томонидан қабул қилинганди.

Жиноят кодексининг 170 моддасига киритилган ўзгартиришга кўрга, Интернет тармоқларида экстремизм ва терроризмни оқлаб, қўллаб-қувватлаганларга жазо кучайтирилган.

Жумладан, "Вайбер, Вотсап, Истаграм, Одноклассники ва бошқа қатор ижтимоий тармоқлар террористик амалларни оқлаш ва тарғиб қилиш жиноят ҳисобланади".

Олдин ҳам Тожикистонда ижтимоий тармоқлардаги терроризм ва ноқонуний ташкилотларга оид материалларга "Like" ва "Класс" босган ва бу материалларни бошқаларга юборган шахсларга нисбатан "терроризмни оммавий равишда оқлаш" айблови билан жиноят ишлари очилганди.

Масалан, 2017 йил ноябрида Хатлон вилоят суди 21 яшар Фируз Абдулазизовни "ижтимоий тармоқлардаги экстремистик материалларга "Like" ва "Класс" босгани учун" 6 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди.

Хатлон вилоят суди масъул ходимининг Озодлик радиосига айтишича, Фируз Абдулазизов Москвада яшаган пайтида ижтимоий тармоқларга экстремистик характерга эга материал, сурат ва видеоларни жойлаштириб келган.

У 2017 йил августида Москва шаҳридан Душанбега қайттган пайти Тожикистон ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари томонидан қўлга олинган эди.

2010 йилдан шу кунгача Жиноят кодексининг 8 моддасига Интернет тармоқларига оид ўзгартиришлар киритилган.

Жумладан, Тожикистон президенти ва Миллат пешвосини Интернет тармоқларида таҳқирлаш ёки унга тўҳмат қилиш, давлат тизимини ағдаришга даъват этиш ва террорчилик амалларга оммавий чақириқ билан чиқиш жиноят ҳисобланади.

Айбдор деб топилганлар 2 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

2017 йилда Тожикистон парламенти томонидан “Оператив-қидирув фаолияти” тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартишларга мувофиқ, тергов жараёнида интернетдаги ижтимоий тармоқларда чоп этилган материаллардан далил сифатида фойдаланиш мумкин.

Тожикистон расмийларига кўра, ИШИД экстремист гуруҳига қўшилган тожикистонликларнинг 90 фоизи ижтимоий тармоқлардаги тарғиботлар таъсирига тушиб, Сурия ва Ироққа кетган.

Тожикистон Ички ишлар вазирлигининг хабар беришича, 2017 йилда ижтимоий тармоқларда экстремистик ақидаларни тарғиб қилган, уларга шарҳ ёзган ёки "Like" қўйган шахсларга нисбатан ўнлаб жиноят иши очилган.

Вазирликка кўра, ижтимоий тармоқлардаги шарҳ ва мақолаларга "Like" ва "Класс" қўйган шахсга экстремистик ақидалар тарафдори сифатида қаралади.

Тожикистон Бош прокуратурасининг маълумотига биноан, Интернетда терроризм ва экстремизмга қарши кураш жараёнида оихрги йилларда мамлакатда 2030 вебсайт, ижтимоий тармоқлардаги 9400 шахсий саҳифалар ва 4200 видео беркитилган.

XS
SM
MD
LG