Линклар

Шошилинч хабар
19 октябр 2018, Тошкент вақти: 13:59

Манафорт судида ҳимоячилар асосий гувоҳ кўрсатмаларини шубҳа остига олди


Дональд Трамп сайлов штабининг собиқ раҳбари Пол Манафорт (чапда) ва унинг ёрдамчиси Рик Гейтс.

Дональд Трамп сайлов штабининг собиқ раҳбари Пол Манафортнинг ҳимоячиси Кевин Даунинг ўз мижозига қарши кўрсатма берган Рик Гейтс кўрсатмалари шубҳали эканлигини иддао қилди. Даунинг Гейтсни нафақат Манафортдан, балки Трампнинг инаугурация қўмитасидан миллионлаб доллар ўмаришда айблади.

Манафорт суди Виргиния штатининг Александрия шаҳрида бўлиб ўтмоқда. Гейтс 6 август куни кўрсатма бера бошлаган. Манафортга бир неча айблов, жумладан, пул ювиш ва АҚШга қарши фитна каби айбловлар қўйилган. Даунинг 7 август куни Гейтс кўрсатмаларини ўзаро қиёслаб, шубҳа остига олди.

Гейтс Манафортнинг ёрдамчиси ўлароқ ишлаган пайтида у билан ҳамкорликда турли молиявий жиноятларга қўл ургани ҳақида кўрсатма берган. Гейтс, шунингдек, Манафорт билан 2015 йилгача Украинанинг собиқ президенти Виктор Януковичдан ва бошқа сиёсатчилардан пул олиб турганига иқрор бўлган.

2017 йилнинг кузида Манафорт ва унинг ҳамкори Гейтсга 12 пунктдан иборат айблов эълон қилинган эди.

Манафорт жорий йил бошида ўзига қўйилган айбловларга иқрор бўлди ва енгилроқ жазога ҳукм қилиниш илинжида прокурорлар билан ҳамкорлик қила бошлади.

XS
SM
MD
LG