Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 22:55

87 кундан буён очлик акцияси ўтказаётган режиссёр ўлими яқинлигини билдирди


Олег Сенцов
Олег Сенцов

Россиядаги қамоқхонада 87 кундан буён очлик акциясини ўтказаётган украин режиссери Олег Сенцовнинг опаси укасининг аҳволи “ҳалокат ёқасида” эканлигини билдирди.

Наталья Капланнинг айтишича, укаси Олег ўз адвокати орқали чиқарган хатида ўрнидан деярли турмаётгани, ва ўлими яқинлиги тўғрисида ёзган.

Россия суди украиналик кинорежиссёр Олег Сенцовни террорчиликда айблаб 20 йилга озодликдан маҳрум қилган. Сенцовни суд Қрим Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг ярим оролда террор ҳужуми уюштиришга уринганликда айбдор деб топган.

39 ёшли Сенцов ўзига қўйилган айбловларни рад қилган.

Amnesty International халқаро ташкилоти суднинг ҳукми адолатсиз бўлгани ҳамда Олег Сенцовга нисбатан тергов давомида қийноқлар қўлланилгани тўғрисида ишонарли далиллар борлиги ҳақида баёнот тарқатган.

XS
SM
MD
LG