Линклар

Шошилинч хабар
18 октябр 2018, Тошкент вақти: 02:03

Британия бош вазири ҳижоб кийиш ёки киймасликни ҳар бир аёл ўзи ҳал қилиши кераклигини айтди


Британия бош вазири Тереза Мэй.

Британия бош вазири Тереза Мэй 7 август куни Эдинбургда қилган чиқишида собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсоннинг мусулмон аёллари тўғрисида айтган гапларини танқид қилди.

Жонсон газеталардан бирига берган интервьюсида бурқа кийган мусулмон аёлларни “почта қутиси” ва “банк талончилари”га ўхшатган эди.

-Шахсан мен ва ҳукумат ҳар бир аёл қандай кийиниш кераклигини ўзи ҳал қилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Ҳеч ким аёл киишга қандай кийинишни ўргатмаслиги керак. Биз бу масалани очиқ-ошкора муҳокама қилар эканмиз, тилимизга эҳтиёт бўлишимиз шарт. Аниқки, Борис Жонсоннинг айтганлари одамларни ҳафа қилди,-деди Тереза Мэй.

Европада жамоат жойларида ҳижоб, бурқа каби юзни тўсиб турувчи киймларни кийиш масаласи кўп йиллардан бери муҳокама қилиб келинади. Айрим давлатларда бу каби кийимлар тақиқланган.

1 августдан Данияда жамоат жойларида одам юзини тўсувчи кийимлар кийишни¸жумладан, паранжининг турлари ҳисобланадиган ниқоб ва бурқани тақиқловчи қонун кучга кирди.

Австрия, Бельгия, Францияда, шунингдек, Швейцария, Испания ва Канаданинг айрим вилоятларида юзни тўсувчи кийим кийиб юриш тақиқланган.

XS
SM
MD
LG