Линклар

Шошилинч хабар
19 август 2018, Тошкент вақти: 14:40

Украина омбудсмени: Сенцовнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан чора кўриш керак


Олег Сенцов.

Украина омбудсмени Людмила Денисова украин режиссёри Олег Сенцовнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун зудлик билан чора кўриш кераклигини айтди. Сенцов Россиядаги қамоқхонада деярли уч ойдан буён очлик акциясини ўтказиб келмоқда.

9 август куни Денисова Facebookда Россия омбудсмени Татьяна Москалькова билан Сенцовнинг аҳволини муоҳакама қилгани, уни сақлаб қолиш учун бир неча йўл таклиф қилгани ҳақида ёзди. Хусусан, Денисова Сенцовни Украинада қамалган Россия фуқаросига алмашишни таклиф қилган.

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг матбуот эркинлиги бўйича вакили Ҳарлем Десир Twitterда Сенцовнинг оғир аҳволидан хавотир билдириб, уни озодликка чиқаришга чақирди.

Сенцов май ойи ўртасида ўзи сиёсий маҳбус деб ҳисобловчи 64 украин фуқароси озод қилинишини талаб қилиб, очлик эълон қилган.

2015 йилда Россия суди ашаддий Кремль танқидчиси Сенцовни террорчиликда айблаб, 20 йилга озодликдан маҳрум қилган. Сенцовни суд Қрим Россия томонидан аннексия қилинганидан сўнг ярим оролда террор ҳужуми уюштиришга уринганликда айбдор деб топган.

42 ёшли Сенцов ўзига қўйилган айбловларни рад этиб келади.

XS
SM
MD
LG