Линклар

Шошилинч хабар
17 август 2018, Тошкент вақти: 04:47

Ғазнида толиблар билан тўқнашувлар уч кундан буён тинчимаяпти


Афғонистоннинг Ғазни шаҳрида ҳукумат кучлари ва толиблар ўртасидаги тўқнашувлар уч кундан бери тинчимаяпти.

Ғазни вилояти кенгаши аъзоси Носир Аҳмад Фақирий 12 август куни эрталаб полиция ва разведка агентликлари ҳамда ҳокимият бинолари олдида янги тўқнашувлар бўлганини айтди.

AFP мухбири толиблар шаҳар кўчаларини кезаётганини ва ҳукумат биноларига ўт қўяётганини хабар қилди.

Тўқнашувлар туфайли шаҳарда телекоммуникация хизматлари фаолияти тўхтаб қолган.

Шу сабаб шаҳардан келаётган маълумотларни тасдиқлаб бўлмади.

Толиблар Ғазни шаҳрига 10 август куни ҳужум қилган эди.

11 август куни Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Муҳаммад Радманеш Озодлик билан суҳбатда хавфсизлик кучлари шаҳарни бошқараётганини, аммо тозалаш амалиётлари ҳали давом этаётганини айтди.

Афғонистондаги АҚШ кучлари матбуот котиби ҳам шаҳардаги тўқнашувларни тозалаш амалиёти дея баҳолади.

Бу орада Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Нажиб Даниш Ғазнидаги тўқнашувларда 150 дан ошиқ толиб, 25 хавфсизлик хизмати ходими ҳамда маҳаллий журналсит ҳалок бўлганини айтди.

XS
SM
MD
LG