Линклар

Шошилинч хабар
13 декабр 2018, Тошкент вақти: 16:51

НАСА ракетаси Қуёшга қараб учиб кетди


НАСАнинг Parker ракетаси Қуёшнинг коронаси, яъни ташқи атмосферасини ўрганиш учун учиб кетди.

Parker Қуёш ракетаси 12 август куни Флорида штатининг Канаверал бурнидан Delta IV Heavy ракетаси бортида фазога отланди.

Delta IV Heavy Parker ракетасини ички Қуёш тизимига юборади. Ракета ноябрь ойида Қуёшга яқинлашади.

Parker етти йил давомида 24 марта Қуёшга яқин боради. Ракета Қуёш юзасига 6 миллион км масофа қолгунича яқинлашади. У ерда ҳарорат тахминан 1300 Co даражани ташкил қилади.

Кичик автомобиль ҳажмидаги ракета Қуёш атрофида 690 минг км/соат тезликда айланади.

Олимлар ушбу миссия ёрдамида Қуёшнинг магнит майдони ва Қуёш шамолларини яхшироқ ўрганишга умид боғлаган.

Parker лойиҳасини амалга ошириш учун 1,5 миллиард доллар сарфланган.

XS
SM
MD
LG