Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:06

Босниялик серб депутат Сребреница ҳисоботини тан олмай, янги тергов ўтказишга чақирди


Милорад Додик 
Милорад Додик 

Босния ва Герцеговинанинг асосан серблар яшайдиган қисмида яшовчи депутат Милорад Додик 1995 йилда содир бўлган Сребреница қирғини ҳақидаги ҳисоботни тан олмасликка чақирди. Ҳисоботда Босниянинг серб кучлари минглаб мусулмонбоснияликни ўлдириб, инсониятга қарши жиноятларга қўл ургани айтилади.

14 август куни Босния ва Герцеговина таркибидаги Серб Республикаси депутати бўлмиш Додик парламентда чиқиш қилиб, аввалги ҳукумат ҳамда махсус комиссия 2004 йилда тайёрлаган ҳисоботни тан олмасликка чақирди.

Таҳлилчиларнинг айтишича, Додик октябрь ойига белгиланган сайлов олдидан радикал сайловчилар қўлловини қўлга киритиш учун бундай чиқиш қилди.

“Сребреница оналари” ҳуқуқ бирлашмаси аъзоси Сеҳида Абдураҳманович Додикнинг бу чиқишини кескин қоралади.

1995 йилнинг июлида Босния серблари Ратко Младич бошичилига БМТ хавфсиз зонаси этиб тайинланган Сребреница шаҳрини босиб олиб, бунинг ортидан 8000 мингга яқин мусулмон эркак ва ўғил болани қирган эди.

Ушбу қатлиом Европада 2-жаҳон уруши, аниқроғи яҳудийлар қирғини – Ҳолокостдан бери содир этилган энг йирик ҳарбий жиноят ҳисобланади.

2007 йилда БМТнинг Ҳаагадаги халқаро суди ушбу қатлиомни геноцид деб топган.

Аммо Додик ҳалок бўлганлар сони бўрттирилганини айтиб, бунга шубҳа билдирди.

XS
SM
MD
LG