Линклар

Шошилинч хабар
10 декабр 2019, Тошкент вақти: 13:23

Овқатдан заҳарланган 26 ўзбекистонлик меҳнат муҳожиридан бири вафот этди


Иллюстратив сурат.

Москвада овқатдан заҳарланган 26 нафар ўзбекистонлик муҳожирдан бир нафари вафот этди. Бу ҳақда Новости агентлиги 21 август куни хабар берди.

Москва вилоятининг Котельники шаҳридаги қурилишлардан бирида ишлаётган ўзбекистонликлар 18 август куни заҳарланиш аломатлари билан касалхонага олиб келинган эди. Улардан 23 нафари даволанишга ётқизилгани хабар қилинган.

«Котельникидаги ҳодиса натижасида 26 киши жабрланди, улардан 23 нафари ўзини ёмон ҳис қилаётганлиги боис, 1-сонли Люберецк туман касалхонасига, Раменск юқумли касалликлар бўлимига, шунингдек, 2-сонли Люберецк туман касалхонасига ётқизилди. Улар барча зарур тиббий ёрдамларни олишаяпти. Жабрланганларнинг икки нафари касалхонага ётишдан бош тортди, бир нафари тез ёрдам келгунича вафот этди», – деди Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Москва вилоят матбуот хизмати вакили.

Москва вилоят соғлиқни сақлаш вазири Дмитрий Марковнинг сўзларига кўра, воқеа жойида Ҳалокатлар тиббиёт марказининг иккита бригадасини жойлаштиришди, шунингдек, еттита тез ёрдам бригадаси кўмаклашмоқда.

Агентликнинг шошилинч хизматлардаги манбаси маълумотларига қараганда, ўзбекистонлик қурувчилар 18 август куниёқ, овқатлангандан сўнг ўзларини ёмон ҳис қилишган, лекин ўзларича даволанмоқчи бўлган. Жабрланганларга қўйилган дастлабки ташхис – гастроэнтерит.

Тергов қўмитасининг Москва вилояти бўйича бошқармаси мазкур воқеа бўйича терговгача бўлган текширув ишларини олиб бормоқда.

Ўзбекистон элчихонаси заҳарланганлар ва вафот этган шахс Ўзбекистон фуқаролари эканини тасдиқлади.

XS
SM
MD
LG