Линклар

Шошилинч хабар
18 апрел 2024, Тошкент вақти: 18:06

Facebook Эрон ва Россияга алоқадор дезинформация сайтларини ўчирди


Facebook ширкатининг билдиришича, Россия ва Эронга алоқадор 652 аккаунт ва веб саҳифа АҚШ Конгрессига сайлов арафасида сиёсий дезинформация билан шуғуллангани учун ўчирилган. Facebook ва Instagramдаги аккаунтлар ножуя ҳаракатларга қўл ургани, жумладан, нотўғри сиёсий маълумот тарқатгани учун ўчириб ташланган.

21 август куни Twitter ҳам Саудия Арабистони ва Исроилга қарши пропаганда билан шуғулланиб келган Эронга алоқадор 300 аккаунт ўчирилганини билдирди.

Тармоқ расмийларига кўра, ушбу "уюштирилган манипуляция" бир йил олдин бошланган.

Facebook ўз платформасини назорат қилишни ўтган йилда кучайтирган эди. Бунга Россия агентлари 2016 йилги АҚШ президенти сайлови давомида тармоқда муваффақиятли равишда тарғибот қилгани туртки бўлди.

Ширкат расмийлари кўрилган чоралар ҳақида АҚШ Молия ва Ташқи ишлар вазирликларига билдирган.

Facebook директори Марк Цукерберг бу чоралар ҳақида шундай деди:

- Биз бундай ҳаракатларни ман этамиз, сабаби ҳаққонийлик муҳим. Одамлар Facebookда кўрган нарсаларига ишонади.

XS
SM
MD
LG