Линклар

Шошилинч хабар
20 Iyun 2026, Тошкент вақти: 00:02

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон бир кунда учта олтин медал олди, ўзбек полвонлари Осиёда иккинчи бўлди (ФОТО)

Никита Рафалович (чапдан иккинчи) Ўзбекистон жамоасига иккинчи олтин медални олиб келди.
Никита Рафалович (чапдан иккинчи) Ўзбекистон жамоасига иккинчи олтин медални олиб келди.

Индонезиядаги Осиё ўйинларида иштирок этаётган Ўзбекистон спортчилари 22 -23 август куни яна учта олтин медални қўлга киритди.

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон бир кунда учта олтин медал олди, ўзбек полвонлари Осиёда иккинчи бўлди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:03:01 0:00

Учта олтин, учта кумуш ва битта бронза

Академик эшкак эшиш бўйича 23 августда ўтган жуфтлик баҳслари финалида иштирок этган Шаҳбоз Абдужабборов ва Шаҳбоз Холмурзаевлар маррага биринчи бўлиб етиб боришди ва олтин медалга эгалик қилишди.

Академик эшкак эшиш бўйича яна бир жуфтлик Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев финалда маррага иккинчи бўлиб етиб келиб кумуш медални олди. Академик эшкак эшиш бўйича тўртлик баҳсида эса Ўзбекистон жамоаси бронза медални қўлга киритди.

22 августдаги таэквондо баҳсларида Никита Рафалович финалда Жанубий Корея терма жамоаси аъзоси Хва Жун Лига қарши даянга чиқди. Ўзбекистон вакили 21:18 ҳисобида ғалаба қозониб, ўзбек жамоасига Осиё ўйинларидаги иккинчи олтин медални олиб келди.

22 августда эркин кураш бўйича мусобақаларда Мўминжон Абдуллаев130 кг вазн тоифасида қозоғистонлик Нурмакан Тиналиевни енгиб, яна бир олтин медални қўлга киритди. Бу ёш курашчи Мўминжон Абдуллаевнинг халқаро мусобақалардаги илк медали бўлди.

Ўзбек спортчилари Осиё ўйинларида

Ўзбекистонлик Светлана Осипова қозоғистонлик Дениз Канселдан бронза медални ютиб олди.

1/10 Ўзбекистонлик Светлана Осипова қозоғистонлик Дениз Канселдан бронза медални ютиб олди.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Мўминжон Абдуллаев қозоғистонлик Нурмахон Тиналиев билан курашмоқда. Мўминжон Абдуллаев бу мусобақада ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди.

2/10 Мўминжон Абдуллаев қозоғистонлик Нурмахон Тиналиев билан курашмоқда. Мўминжон Абдуллаев бу мусобақада ўзининг илк олтин медалини қўлга киритди.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистонлик курашчи Рустам Ассакалов кумуш медал соҳиби бўлди.
3/10 Ўзбекистонлик курашчи Рустам Ассакалов кумуш медал соҳиби бўлди.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Рустам Ассакалов курашмоқда.
4/10 Рустам Ассакалов курашмоқда.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Мўминжон Абдуллаев рақиби Нурмакан Тиналиев билан курашаётган пайт.

5/10 Мўминжон Абдуллаев рақиби Нурмакан Тиналиев билан курашаётган пайт.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Мўминжон Абдуллаевнинг илк олтин медали.
6/10 Мўминжон Абдуллаевнинг илк олтин медали.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон жамоасига иккинчи олтин медални келтирган таэквандочи Никита Рафалович (чапдан иккинчи) совриндорлар даврасида.

7/10 Ўзбекистон жамоасига иккинчи олтин медални келтирган таэквандочи Никита Рафалович (чапдан иккинчи) совриндорлар даврасида.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистонлик таэквандочи Динорахон Мамадибрагимова (ўнгда) қозоғистонлик рақиби Фариза Алданкўрова билан.
8/10 Ўзбекистонлик таэквандочи Динорахон Мамадибрагимова (ўнгда) қозоғистонлик рақиби Фариза Алданкўрова билан.
Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Бронза медал соҳиби Светлана Осипова мукофотланганлар билан бирга.

9/10 Бронза медал соҳиби Светлана Осипова мукофотланганлар билан бирга.

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Ўзбекистон жамоасига биринчи олтин медални олиб келган Бекзод Абдураҳмонов, кумуш медал соҳиби Данияр Кайсанов (Қозоғистон) ва бронза олган Бунгмин Гёнг (Жанубий Корея).
10/10 Ўзбекистон жамоасига биринчи олтин медални олиб келган Бекзод Абдураҳмонов, кумуш медал соҳиби Данияр Кайсанов (Қозоғистон) ва бронза олган Бунгмин Гёнг (Жанубий Корея).
Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.
Олдинги слайд
Кейинги слайд

22 августдаги мусобақларда ўзбек спортчилари яна 2 та кумуш медалга ҳам эга бўлдилар.

Кураш беллашувларида -87кг вазн тоифасида иштирок этган Рустам Ассакалов финалда эронлик Нури Ҳуссайнига 1:6 ҳисобида ютқазди ва олтин медални қўлдан бой бериб, кумуш медалга сазовор бўлди.

Оғир атлетика мусобақасида -69кг вазн тоифасида қатнашган Достон Ёқубов даст кўтаришда 145кило, силтаб кўтаришда эса 186 кило тошни ўзига бўйсундирди. Умумий ҳисобда 331 кило натижа билан у ҳам Осиё ўйинларининг кумуш медалини қўлга киритди.

Эркин курашчилар умумжамоа ҳисобида 2-ўринни эгаллади

Эркин кураш бўйича мусобақаларда умумий ҳисобда олтита вазн тоифасида турли давлатлардан келган 106 нафар спортчи кураш олиб борди.

Ўзбекистонлик эркин курашчилар 1та олтин ва 3та бронза, жами 4та медални қўлга киритишди. Шу тариқа эркин курашчи термаси умумжамоа ҳисобда иккинчи ўринни эгаллади.

Умумий ҳисобда 3та олтин, 1та бронза медалини қўлга киритган эронлик полвонлар биринчи бўлишди.

Япония ва Қозоғистон терма жамоаси аъзолари 1та кумуш ва 2та бронза медалини қўлга киритиб, учинчи кўрсаткични қайд этишди.

Бугунги мусобақалар

23 августда футбол бўйича Ўзбекистон олимпия терма жамоаси нимчорак финал учрашувида Гонконг терма жамоасига қарши майдонга тушади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 14:00да бошланади.

Ўзбекистон – Гонконг жуфтлиги ғолиби чорак финалда Эрон – Жанубий Корея жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Шунингдек 23 август куни ўзбекистонлик спортчилар слаломда эшкак эшиш, таэквондо, академик эшкак эшиш, гольф, сузиш, оғир атлетика, теннис, велоспорт мусобақаларида иштирок этади.

Медал бўйича умумжамоа ҳисоби

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.

Олтин медаллар: Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш) Никита Рафалович (таэквандо), Мўминжон Абдуллаев (эркин кураш), Шаҳбоз Абдужабборов ва Шаҳбоз Холмурзаев (академик эшкак эшиш).

Кумуш медаллар: Дмитрий Шокин (таэквандо), Дарья Латишева (ушу таулу), Рустам Ассакалов (грек-рим кураши), Достон Ёқубов (оғир атлетика), Ниёз Пўлатов (таэквандо), Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев (академик эшкак эшиш).

Бронза медаллар: Сирожиддин Ҳасанов , Магомед Ибрагимов, Давит Модзманашвили (учаласи ҳам эркин кураш бўйича), Нигора Турсунқулова (таэквандо), Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика), Светлана Осипова (таэквандо), Академик эшкак эшиш бўйича тўртлик мусобақаси жамоаси.

XVIII Осиё ўйинларига Индонезия пойтахти Жакарта ҳамда Суматра оролидаги йирик шаҳарлардан бири Палембанг мезбонлик қилмоқда.

18 августдан 2 сентябргача давом этадиган ўйинларда 45 мамлакатдан жами 9 704 нафар спортчи 42 та спорт тури бўйича 476 та медал учун курашади.

This item is part of
XS
SM
MD
LG