Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:27

Ўзбек спортчилари Осиё ўйинларида

Осиё ўйинларида Ўзбекистон жамоаси жами 17та медалга эгалик қилмоқда. Улардан 4таси олтин, 6 та кумуш ва 7та бронза. Тўртинчи кун мусобақаларидан сўнг Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 9-ўринни эгаллаб турибди.

Олтин медаллар: Бекзод Абдураҳмонов (эркин кураш) Никита Рафалович (таэквандо), Мўминжон Абдуллаев (эркин кураш), Шаҳбоз Абдужабборов ва Шаҳбоз Холмурзаев (академик эшкак эшиш).

Кумуш медаллар: Дмитрий Шокин (таэквандо), Дарья Латишева (ушу таулу), Рустам Ассакалов (грек-рим кураши), Достон Ёқубов (оғир атлетика), Ниёз Пўлатов (таэквандо), Сардор Тўлқинхўжаев ва Алишер Турдиев (академик эшкак эшиш).

Бронза медаллар: Сирожиддин Ҳасанов , Магомед Ибрагимов, Давит Модзманашвили (учаласи ҳам эркин кураш бўйича), Нигора Турсунқулова (таэквандо), Адҳамжон Эргашев (оғир атлетика), Светлана Осипова (таэквандо), Академик эшкак эшиш бўйича тўртлик мусобақаси жамоаси.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG