Линклар

Шошилинч хабар
26 январ 2021, Тошкент вақти: 11:42

Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний яна қўлга олинди


25 август куни Россия мухолифати етакчиси Алексей Навальний қўлга олинган. Бу ҳақда мухолифатчининг матбуот котиби Кира Ярмиш билдирди.

Ярмишнинг айтишича, Навальнийни Москва полиция бўлимларидан бирига олиб кетишган. У ерда унинг уяли телефони олиб қўйилган.

Ярмишга кўра, Навальнийнинг қўлга олиниши 28 январда президентлик сайловини бойкот қилишга чорлаб ўтказилган намойиш билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Ўшанда Россия бўйлаб намойишда қатнашган юзлаб киши, жумладан, Навальнийнинг ўзи ҳам қўлга олинган эди.

Мухолифатчи бу сафар нима сабабдан қўлга олингани ҳақида ҳали расмий билдирув эълон қилингани йўқ.

Навальний тарафдорларининг айтишича, унинг қўлга олиниши 9 сентябрда ўтказилиши режалаштирилаётган пенсия ёши кўтарилишига қарши норозилик намойишлари билан боғлиқ бўлиши мумкин. Айнан шу кун Москва мэрига сайловлар бўлиб ўтади.

Ҳозирда пойтахт расмийлари 9 сентябрь куни намойиш ўтказилишига рухсат бериш масаласини кўриб чиқмоқда.

XS
SM
MD
LG