Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:42

Туркманистон Тожикистоннинг Эрондан келаётган юк машиналарини ўз ҳудудига киритмаяпти


Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Тожикистон Транспорт вазирлиги бу мамлакатга келаётган юк машиналари Эрон-Туркманистон чегарасида ушлаб турилгани сабаби тўғрисида туркманистонлик ҳамкасбларига йўллаган мактубга жавоб олмаганини билдирди ва шу сабабли ҳайдовчиларга бошқа йўллардан фойдаланиш тавсия қилинди.

Эрон ва Озарбайжон чегараларидан Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон орқали Тожикистонга етиб олиш варианти таклиф қилинмоқда. Тўғри, бу йўл Туркманистон-Ўзбекистон-Тожикистон йўлига нисбатан анча узоқ бўлади.

ТР Транспорт вазирлигидаги манбанинг 3 сентябрь куни хабар қилишича, туркман томони Тожикистон транспорт вазирлигининг ёзма мактубига ҳамон расмий жавоб қайтармаган, Эрон-Туркманистон чегарасида туриб қолган ҳайдовчиларга Озарбайжон ҳудудлари орқали келиш тавсия қилинди.

«Телефон мулоқотида туркман ҳамкасбларимиз бир кунда 30та юк машинасини чегарадан ўтказишлари мумкинлигини ва тожик ҳайдовчилари навбати билан чегарадан ўтишлари мумкинлигини айтишди. Бироқ у ерда навбат жуда ҳам катта. Расмий сўровимизга Туркманистон хамон жавоб бермади ва биз юзага келган вазиятнинг аниқ сабабларини билмаймиз», -дейди манба.

Тожикистоннинг юк машиналари ҳайдовчилари бир ҳафтадан бери Туркман-Эрон чегарасида туриб қолган. Улар нима сабабдан Туркманистон ҳудудлари орқали ўтказилмаётганликларини билишмайди. Ўз номини ошкор қилишни истамаган суҳбатдошлардан бирининг айтишича, НЎП яқинида 100 га яқин машина тўпланиб қолган ва Туркманистон ҳудудларига, ундан кейин Тожикистонга ўтишлари учун “рухсат” берилишини кутишмоқда.

«Бизга сабабларини айтишмаяпти. Биз Туркиядан юк олиб келаяпмиз - бу мамлакатдан кейин Эрон, сўнг Туркманистон, сўнгра эса Ўзбекистон ҳудудларидан ўтиб Тожикистонга етиб боришимиз керак», - дейди ҳайдовчи.

Эслатиб ўтамиз 24 август куни Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон Ашхободга ташриф буюриб, у ерда Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан музокаралар олиб борди. Оролни қутқариш халқаро жамғармаси таъсисчи давлатлари саммитида чиқиш қилган Эмомали Раҳмон минтақа давлатларини юк ташиш соҳасида ва Марказий Осиёда товар ва хизматларни эркинлаштириш йўлида ҳамкорликни фаоллаштиришга чақирди.

XS
SM
MD
LG