Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:48

Халқаро ҳамжамият: Роҳинжа мусулмонлари қирғин қилинганини ёзган журналистлар қамоқдан чиқарилсин


Reuters агентлигининг журналистлари 32 ёшли Ва Лон ва 28 ёшли Чжо Соэ Оо.
Reuters агентлигининг журналистлари 32 ёшли Ва Лон ва 28 ёшли Чжо Соэ Оо.

Мьянма суди Reuters агентлигининг икки нафар журналистини давлат сири тўғрисидаги қонунни бузганликда айблаб, 7 йилга озодликдан маҳрум қилди.

Мьянмада роҳинжа мусулмонларнинг қатлиом қилинаётганини ёзган Reuters журналистлари қамалди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:45 0:00

3 сентябрь куни суд 32 ёшли Ва Лоeн ва 28 ёшли Киав Со Оони Мьянмада роҳинжа мусулмонларининг қатлиом қилинишига оид маълумотларни жаҳон ҳамжамиятига ошкор қилганликда айбдор деб топди.

“Менда қўрқув йўқ. Мен ёмон иш қилмадим. Мен адолат ва демократияга ишонаман”, - деди ҳукм ўқиб эшиттирилганидан сўнг Ва Лоун.

Reuters бош муҳаррири Стивен Адлер 3 сентябрни «Мьянманинг энг қайғули куни», деб атади:

-Бугун Мьянма учун, Reuters журналистлари Ва Лоун ва Киав Со Оо учун, жаҳон матбуоти учун қайғули кун. Бу икки журналист бунга қадар соҳта айбловлар билан 8 ой ҳибсда сақланди. Уларнинг овозини ўчиришга, қўрқитишга ҳаракат қилишди. Бугунги ҳукм уларни озодликдан маҳрум қилди ва айни пайтда хавфсизлик хизматларининг ноқонуний ҳаракатларини оқлади, - деди Адлер.

Жаҳон ҳамжамияти Мьянма раҳбари Аун Сан Су Чжидан журналистларни озод этишни талаб қилмоқда.

БМТ, АҚШ, Европа Иттифоқи, қатор халқаро ташкилотлар журналистларнинг қамалишини “матбуот эркинлигини бўғиш, жамиятнинг ахборот олиш ҳуқуқини бузиш ва қонун устиворлигига зарба бериш”, деб баҳоламоқда.

2017 йилнинг августида Мьянмада ҳарбийлар рохинжа мусулмонлар қарши қирғин уюштирган эди. БМТ, АҚШ ва Европа Иттифоқи бу қирғинни “этник тозалаш”, деб баҳолаган. Халқаро ташкилотлар қирғин пайтида 7 мингга яқин роҳинжа мусулмони ўлдирилганини айтиб келадилар.

Мьянмадаги қирғин оқибатида камида 700 минг рохинжа мусулмон Бангладешга қочишга мажбур бўлган.

2017 йил 18 сентябрда Ўзбекистон жаҳон ҳамжамияти билан бир қаторда Бангладешга қочган роҳинжа мусулмонларига инсонпарварлик ёрдамини топширган эди.

Ўзбекистондан келган инсонпарварлик ёрдами камида 8000 оилани ёки 50 мингга яқин қочқинларнинг эҳтиёжларини қондириши алоҳида қайд этилган.

Мьянмада 51 миллиондан кўпроқ аҳолининг 88 фоизини буддистлар, 6 фоизини насронийлар, 4 фоизини мусулмонлар ташкил қилади. Мьянмада яшовчи 2,5 миллион мусулмоннинг тенг ярми роҳинжадир.

Ўтган йили “Хьюман Райтс Уочт” ташкилоти сунъий йўлдош воситасида олинган суратни эълон қилиб, Мьянмада роҳинжа мусулмонларига тегишли 700га яқин уй ёқиб ташланганини билдирган.

Мьянма армияси эса Ракхайн штатида роҳинжа исёнчилари томонидан ибодатхоналарга, Будда суратларига, мактаблар ва уйларга ўт қўйилганини иддао қилиб келади.

XS
SM
MD
LG