Линклар

Шошилинч хабар
29 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:30

Тереза Мэй: Скрипаль ва унинг қизини ГРУ агентлари заҳарлаган


Тереза Мэй
Тереза Мэй

Россия Разведка бош бошқармасининг (ГРУ) собиқ агенти Сергей Скрипаль ва унинг қизига суиқасдни амалга оширганликда Буюк Британия прокуратураси айблаётган Россия фуқаролари Россия махсус хизматларининг агентларидир ва улар Россия раҳбарияти буйруғини амалга оширган.

Бу баёнот Буюк Британия бош вазири Тереза Мэйнинг мамлакат парламентида қилган чиқишида янгради.

Мэйга кўра, Британия разведкаси суиқасдни амалга оширганликда гумон қилаётган Александр Петров ва Руслан Бошировлар ГРУ ходимларидир.

Британиянинг Солсбери шаҳрида Россия разведкасининг собиқ ходими Сергей Скрипаль ва қизи Юлия 4 март куни ҳушсиз ҳолда топилган эди. Кейинроқ улар Совет даврида ишлаб чиқилган асабни фалажловчи "Новичок" газидан заҳарлангани хабар қилинган эди.

Бирлашган Қироллик махсус хизматларининг маълумотларига қараганда, заҳар Россия ҳудудида ишлаб чиқарилган. Москва бу иддаони рад этиб келади.

Бундан ташқари Уилтшир туманида яшаган ва Британия фуқаролари бўлган 44 ёшдаги аёл ҳамда 45 ёшдаги эркак Солсбери шаҳридан 11 километр масофада жойлашган Эймсбери шаҳрида 30 июль куни беҳуш ҳолда топилган эди. 2 июлда якунланган текширувлар натижасида улар “Новичок” газидан заҳарлангани аниқланган.

XS
SM
MD
LG