Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 15:23

Велосайёҳларга ҳужум қилганликда айбланаётганнинг онаси ўзини ёқмоқчи бўлди


Гулчеҳра Шодмонова
Гулчеҳра Шодмонова

Хорижлик велосайёҳларга ҳужум қилганликда айбланаётган Ҳусейн Абдусаматовнинг онаси Гулчеҳра Шодмонова Душанбедаги ЕХҲТ идораси олдида намойишкорона ўзига бензин сепди.

У баёнот бериб шу тариқа Тожикистон Ислом Уйғониш партияси етакчиси Мухиддин Кабирийнинг ЕХҲТ мажлисида иштирокига норозилик билдиришини айтди. ЕХҲТ идораси олдида 7 сентябрь куни бир неча ўн киши тўпланди, улар ТИУП ва унинг раҳбариятини танқид қилувчи шоирларни кўтариб олишган эди. Хабарларпга кўра норозилик намойишини "Авангард" ноҳукумат ташкилоти уюштирган. Ташкилот аъзолари бундан аввал ҳам ЕХҲТ идораси, АҚШ, Германия ва бошқа мамлакатларнинг элчихоналари олдида намойиш ўтказган.

Милиция ходимлари оломонни тарқатиб юборишни бошлаганидан сўнг Ҳусейн Абдусамадовнинг онаси пайдо бўлди, У ЕХҲТни Кабирийга ҳомийлик қилаётганликдла айблади, унинг фикрича Кабирий ўғлини чалғитган экан. Шундан сўнг у намойишкорона устига бензин сепди ва ўзига ўт қўйиш билан пўписа қилди. Милиция ходимлари аёлни тўхтатиб қолишди.

ЕХҲТнинг Душанбедаги идораси ходимининг хабар беришича, ташкилот вакилларидан ҳеч ким тўпланганлар олдига чиқмади. "Биз уларнинг “Йўқолсин терроризм” деган сўзларини босиқлик билан эшитдик, - дейди суҳбатдош.

Душанбе шаҳар Шохмансур туман ИИБнинг маълум қилишича, милиция ходимлари томонидан 25 киши ушланди. Уларнинг ҳаммаси, жумладан Гулчеҳра Шодмонова суҳбатдан сўнг озод қилинди.

Куни кеча Душанбеда истиқомат қилиб келган, Данғара-Душанбе трассасида хорижий велосайёҳларга ҳужум қилганликда айбланаётган Ҳусейн Абдусамадов ҳибсга олинганидан кейин илк бор маҳаллий ТВ экранларида кўринди. Тожикистон МХДҚ томонидан тайёрланган ва 4 сентябрь куни намойиш этилган «Гирдоб» теледастурида у терактни ТУИПнинг фаол аъзоси Қори Носир (Носирхўжа Убайдов) топшириғига кўра амалга оширганини айтди. Ҳусейн Абдусамадовнингг баёнотига кўра, террор ҳужумини ислом партиясининг етакчиси Мухиддин Кабирийнинг шахсан ўзи режалаштирган. «У Тожикистонда халқаро даражада террор акти уюштиришни топширди», - деди Абдусаматов.

29 июль куни террорчилар бошқарган автомобиль Тожикистон бўйлаб велосипедда сайёҳатга чиққан хорижликларга бориб урилди. Теракт оқибатида тўрт нафар хорижлик – АҚШдан келган эр-хотин 29 ёшли Жей Остин ва Лорен Гейган, Нидерландия фуқароси Рене Вокке ва Швейцария фуқароси Хамель Маркус вафот этди. Икки нафари — Ким Постма ва Дименд Мари Клер оғир жароҳат олди.

Махсус амалиёт натижасида тўрт киши йўқ қилинди, камида беш киши ҳибсга олинди. Тожикистон махсус хизматларининг маълумотига қараганда, жиноят Панж туманида истиқомат қилувчи Ҳусейн Абдусамадов, Асомиддин Мажидов, Зафар Сафаров ва Нурек шаҳрида яшовчи ака-ука Жафариддин ва Аслиддин Юсуповлар томонидан содир этилган.

31 июль куни ТР ИИВ ҳужумга фаолияти тақиқланган ТИУП аъзоларнинг алоқаси борилиги ҳақидаги баёнотни тарқатди. Ўша куни маъсулиятни “Ислом Давлати” (ИД) ўз зиммасига олди. Ислом партияси раҳбарияти Тожикистон ҳукуматининг маъсулиятни муҳолифатга қўйиш борасидаги ҳаракатларини инкор қилди.

XS
SM
MD
LG