Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 09:12

Пашинян: Россия Арманистонни қурол-аслаҳа билан таъминлашда давом этади


Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан. Москва, Кремль, 2018, 9 сентябрь.
Россия президенти Владимир Путин Арманистон бош вазири Никол Пашинян билан. Москва, Кремль, 2018, 9 сентябрь.

Арманистон бош вазири Никол Пашинян “Коммерсантъ“ газетасига берган интервьюсида Россия Арманистонни қурол-аслаҳа билан таъминлашда давом этишга рози бўлганини айтди.

8 сентябрь куни Пашинян Москвада Россия президенти Владимир Путин билан учрашган эди.

- Биз Россиянинг қурол-аслаҳа таъминотини мунтазам давом эттириши тўғрисида келишиб олдик, - деди бош вазир.

Пашинянга кўра, қурол-аслаҳа учун тўловлар кредит ҳисобидан молиялаштиришини, аммо “бошқа йўллар ҳам муҳокама қилинади“.

“ТАСС“ агентлигига кўра, 2017 йилнинг ноябрида Арманистон рус ҳарбий техникасини олиш учун Россиядан 100 миллион доллар қарз олган.

Арманистон ва Озарбайжон айирмачи Тоғли Қорабоғ ўлкаси туфайли узоқ йиллардан бери тўқнашиб келади.

Асосан этник арманлар яшайдиган, аммо Озарбайжонга қарашли бўлган Тоғли Қорабоғ ҳудуди учун Озарбайжон ва Арманистон ўртасида 1990-йилларда уруш бўлган. Урушда 30 минг одам ҳалок бўлгани айтилади.

XS
SM
MD
LG